Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / النقاية (Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)

النقاية (Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)

Муаллифи: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).

Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله رب رافع اعلام الشريعة الغراء جاعلها شجرة اصلها ثابت فىا لارض وفرعها فى السماء والصلاة والسلام على رسوله محمد …

Асар сўнги (в. 221б) :

… … وعلم اشارته فكذا و فى غنم مذبوحة فيها ميتة هى اقل تحرى واكل فى الاختيار و الاصطرار

Колофон  (в.221а) :

تمت تمت تمت تمت اللهم اغفر لكاتبا هذه النسخة الاستاذه ولا… و لاحبابه  ولمن نظر اليها و لجميع المؤمنين و المؤمنات و المسلمين وال مسلمات الاحياء منهم و الاموات  اللهم اوصل جميع الطابين الى مطالبهم و القاصدين الى مقاصدهم برحمتك يا ارحم الراحمين سنة ١٢٩٧

 شد بتوفيق خداى لا ينام        اين كتابت روز يكشنبه تمام

دل خسته بود قلم شكسته        اين است خط شكسته بسته 

Кўчирилган сана (в. 221а) : 1297/1879 й. Якшанба куни тугатган.

Настаълиқ. 221 варақ. (в. 1а-221а) ; + 01а-03а хаттот машқи, ҳадис, ҳамд ва саловат бор ; 221б-222а бўш варақ ; 222б варқда ҳадис бор ; 223 варқда абжад ва бурж номлари келтирилган ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ;шарҳ учун қўшимча варақ саҳифаланган ; матннинг орасида араб, форс тилида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´80 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли,босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқоваси, варақлари намдан зарарланиб, ёпишиб қолган. Бош варақлари муқовадан ажралиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …