Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 56)

ЯНГИЛИКЛАР

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида ўтказилаётган “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуси доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган онлайн семинарларнинг навбатдагисига таклиф этамиз. Бу галги семинарда Париж-Сорбонна-Пантеон университети Др. РОККО РАНТЕнинг “ИЛК ИСЛОМ ДАВРИДАГИ БУХОРОГА ОИД ТАДҚИҚОТЛАР” мавзуидаги маърузаси тингланади. …

Batafsil

Муфтий ҳазратлари Азҳари шариф мажмуасида юзлаб ватандошлар билан мулоқот ўтказди

10 июнь куни Муфтий ҳазратлари “Азҳар” масжидида жума намозини адо этгандан сўнг, ушбу мажмуа хонақоҳида жамланган бир неча юзлаб ватандошлар билан дилдан суҳбат қилдилар. Муфтий ҳазратлари ҳадиси шарифларда илм олишнинг фазилати ва толиби илмларга бериладиган ажр-мукофотлар ҳақида сўзлаб, юртимиздан чиққан Имом Бухорий каби улуғ зотлар маърифат излаб дунёнинг турли ўлкаларида …

Batafsil

ЎЗБЕКИСТОН ВА МИСР МУФТИЙЛАРИ УЧРАШУВ ЎТКАЗДИЛАР

Бугун, 9 июнь куни Қоҳирада ўтказилаётган халқаро анжуман доирасида Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Миср Араб Республикаси муфтийси Шавқий Иброҳим Аллом билан учрашув ўтказдилар. Унда Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансур Қиличев, Миср Араб Республикаси муфтийлиги вакиллари ва бошқа мутасаддилар иштирок этди. Самимий мулоқот чоғида Шавқий Аллом ҳазратлари Муфтий Нуриддин домла ҳазратларига нуфузли …

Batafsil

ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДА ЮҚОРИ БАҲОЛАНДИ

Қоҳирада давом этаётган халқаро анжуманнинг асосий қисмида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ислом маърифатини тўғри етказиш ва бузғунчи ғояларга қарши туриш борасидаги Ўзбекистон тажрибаси ҳақида нутқ сўзлади. Хусусан, “Жаҳолатга қарши маърифат” тамойили асосида экстремистик ғоялар таъсиридан халқимизни ҳимоя қилишда соф Ислом ақидасини кенг ёйиш, чиройли панду насиҳат қилиш …

Batafsil

ДОКТОР ҲАМЗА БАКРИЙ МАРКАЗГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Бугун айни кунларда мамлакатимизда бўлиб турган Калом ва ислом фалсафаси бўйича етук олим, Туркиянинг Ибн Халдун университети профессори, доктор Ҳамза Бакрий Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Жамолиддин Каримов ҳамроҳлигида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Меҳмонни Марказ директори, тарих фанлари номзоди, доцент …

Batafsil

Диққат эълон

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Туркиянинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири — Ибн Халдун университети профессори, доктор Ҳамза Бакрий иштирокида “Имом Абу Ҳанифа ва Имом Бухорийнинг имон масаласидаги қарашлари” мавзусида илмий семинар ўтказилиши режалаштирилган. Семинарда онлайн тарзда иштирок этишга таклиф қиламиз. Семинар бугун 8 июнда, Тошкент вақти билан соат 15.00 …

Batafsil

Муфтий халқаро конференцияда муҳим таклифларни илгари сурди

7 июнь куни Қоҳира шаҳрида бошланган Ислом оламида жуда катта аҳамиятга эга бўлган анжуманнинг очилиш маросимида Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ҳозирги кундаги энг муҳим масалаларни илгари сурдилар. Нуфузли тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди. Очилиш маросимида Миср Араб Республикаси муфтийси Шавқий Аллом кириш сўзи билан очиб, замонавий таҳдидларнинг олдини олиш, …

Batafsil

Мисрнинг Қоҳира шаҳрида Ислом оламининг йирик уламолари иштирокида анжуман бўлиб ўтади 

Бутун Ислом оламининг йирик уламо ва соҳа мутахассислари иштирокида Мисрнинг Қоҳира шаҳрида анжуман бўлиб ўтади. Ушбу анжуманда Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Аллом, «Ал-Азҳар» уламолари кенгаши аъзоси, доктор Шайх Али Жума каби йирик Ислом уламолари, қолаверса, Болгария, Нигерия, Индонезия, Бельгия, Баҳрайн, Ироқ, Иордания, Ливан, Сингапур, Чад, Танзания, Қамар ороллари …

Batafsil

ҲАЖ САФАРИ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ

Азиз юртдошлар! Яратганга беадад шукрлар бўлсинки, мана, 2 йилдан бери интиқлик билан кутганимиз ҳаж сафарига ҳам йўллар очилди. 2022 йилги мавсумда ўзбекистонлик зиёратчилар учун квоталар миқдори 7200 кишидан 10 минг 865 нафарга оширилди. Бу, шубҳасиз, миллионлаб инсонларнинг қалбига хурсандчилик олиб кирди. Кексалар тилида дуо: етказганига шукр, кимлар етди кимлар етмади, Аллоҳ қодир …

Batafsil

Марказ директори стипендия совриндорларини қабул қилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов яқинда Марказга илмий амалиёт ўташ учун келган Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндорлари Муҳаммад Ҳилми Жалил ва Алмас Имангалиевни қабул қилди. Марказ раҳбари меҳмонларни дастур ғолиблиги билан қизғин табриклаб, Малайзия ҳамда Қозоғистон давлатларидаги илмий муассасалар билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларининг айни пайтдаги ҳолати ҳамда …

Batafsil