Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солган ҳадис мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш, улар қолдирган бой илмий меросни ўрганиш, тадқиқ қилиш орқали …
БатафсилТуркиянинг Карабук университети Марказ билан ҳамкорлик қилиш таклифини билдирмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон ва Туркия университетлари ва илмий марказлари ўртасида 2019-2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорликка оид «Йўл харитаси»га мувофиқ, Марказ томонидан Туркиядаги нуфузли турдош муассасалар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жорий йил 21-22 июнь кунлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом …
БатафсилИслом илмлари орасида фиқҳнинг аҳамияти
Исломий илмлар Аллоҳнинг каломи ‒ Қуръони каримга асосланган ва у билан бевосита боғлиқ илмлардир. Маълумки, тафсир, ҳадис, фиқҳ, калом ва бошқа илмлар исломий илмлар сирасига киради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ушбу илмлар умумий кўринишда бўлган. Кейинги даврларда эса алоҳида фан сифатида тармоқларга ажрала бошлаган. Ушбу илмлар орасида тафсир илми …
БатафсилХалқаро ҳамкорликнинг самарали натижаси
Жорий йил июнь ойида “Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликнинг илк натижалари” мавзуидаги мақола орқали Марказдаги ноёб қўлёзма асарларнинг электрон базасини яратишда фойдаланиладиган замонавий сканер харид қилиш учун ИТБ томонидан грант маблағи ажратилгани ҳақида хабар берган эдик. Шу кунларда Марказга Германиянинг Zeutschel фирмаси ишлаб чиқарган замонавий рақамли китоб сканери олиб келиб …
БатафсилФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ ШАРҚ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ ТЎПЛАМИ (Фикх)
ديوان بيدل (Девони Бедил)
№ inv. MR 41 Мирзо Абдулқодир Бедил (ваф. 1133/1720-21 й.). Шеърият. Муаллиф – файласуф, донишманд жамиятшунос ва табиатшунос олим бўлиб, форс адабиётида мумтоз адиб сифатида танилган. Мирзо Бедил ўзининг серқирра ижоди билан Ҳиндистон, Ўрта Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий ва бадиий тафаккури тарихида муҳим роль ўйнаган, ҳаётлигидаёқ Ҳиндистоннинг фозил ва донишмандлари, шоир …
БатафсилПрезидент Туркманистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 10 октябрь куни Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди. Кенгаш мажлиси 11 октябрга мўлжалланган. Саммит доирасида Президентимизнинг қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган. Манба: prezident.uz
БатафсилТўй – бир кунлик, “жароҳати” бир умр тузалмаяпти
Долзарб мавзу Бир ҳолатни барчамиз кузатганмиз: қўнғиз ўзидан бир неча баробар катта гувалакни тепаликка олиб чиқишга чиранади. Минг бир машаққат билан суриб кетилаётган гувалак охир-оқибат ортга юмалаб, қўнғизни босиб қолади. Жонивор ҳалок бўлмаса-да, оёғидан, “қўли”дан айрилиши ёки ногирон бўлиб қолиши мумкин. Бу бироз қўполроқ ўхшатиш бўлсада, аммо бугун тўйларда урчиётган …
БатафсилСоғлом фарзанд – юрт келажаги
Ер юзида эртанги куни, фарзандлари келажаги ҳақида қайғурмайдиган бирор халқ бўлмаса керак. Бизнинг болажон халқимиз ҳам ўзи емаганини, ўзи киймаганини боласига дея олиб қўяди ва уларнинг ҳақларига танисиҳатлик тилаб, келажаги порлоқ бўлсин, дея дуолар қилади. Динимиз таълимотида ҳам фарзанд ҳаётимиз мазмуни ва зийнати эканлиги, унинг тарбияси ва уни соғлом ҳамда …
БатафсилСАЙИД РИЗО АЛИЗОДА ВА УНИНГ УЙ МУЗЕЙИ ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ ТАРИХИДАН
Мамлакатимиз илмий салоҳиятини оширишда юзлаб фан фидойиларининг ўрни ва роли каттадир. Уларнинг илмий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш ҳозирги кундаги асосий масалалардан бири ҳисобланади. Зеро Биринчи Президентимиз таъбирлари билан айтганда “Ҳар бир миллат, ҳар бир халқ ўз насл насабини, келажак авлодини асраб авайлаб, унинг қадрини билса ундай миллатнинг, ундай давлатнинг …
Батафсил