Ўзи ва яқинларига зиён-заҳмат етказмайдиган мўмин учунгина ҳаж ибодати фарз бўлади

Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳукумати томонидан “Ҳаж-2020” мавсуми бўйича қабул қилган қарори Исломнинг энг олий рукни, ибодатларнинг афзали бўлган ҳажнинг жорий йил бехавф ва бехатар ўтишини таъминлаш йўлидаги бирмунча аянчли, аммо тўғри қадам бўлди. Аввало, мазкур қарор бу йил фақат подшоҳлик ҳудудида истиқомат қилаётган одамлар учунгина улуғ ибодатни адо этиш имконини …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙ ҚАЛАМИГА МАНСУБ НОДИР ҚЎЛЁЗМА АСАР ТАДҚИҚИ (1-қисм)

Ҳадис илмининг султони Имом Бухорийнинг ҳаёти ва бой илмий-маънавий меросини ўрганар эканмиз, унинг дунё қараши, ички олами ғоятда ибратли ва кўп жиҳатлари билан ҳар қандай давр учун ҳам катта аҳамият касб этишини кўришимиз мумкин. Имом Бухорий авлодларга бой ва қимматли илмий мерос қолдирган бўлиб, ижодий фаолияти давомида ёзган асарларнинг сони …

Батафсил

Туркиялик олимлар билан навбатдаги онлайн-семинар ташкил этилди

Айни вақтда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Туркиянинг Мармара университети ҳамкорлигида Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Имом Бухорий таваллуди муносабати билан “Саҳиҳи Бухорийнинг нусхалари. Туркияда Бухорийхонлик” мавзусида онлайн-семинар бўлиб ўтмоқда. Семинарда Марказ илмий ходимлари, юртимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасаларнинг ёш олим ва тадқиқотчилари …

Батафсил

“ТАЪВИЛОТУЛ ҚУРЪОН” АСАРИГА ЁЗИЛГАН ШАРҲ

Имом Мотуридийнинг машҳур “Таъвилотул Қуръон” тафсирига Самарқанд заминидан етишиб чиққан яна бир буюк олим Алоуддин Самарқандий шарҳ ёзган. “Шарҳу Таъвилотул Қуръон” деб номланувчи бу асар мотуридийлик таълимотини чуқур англашда жуда муҳим манба ҳисобланади. Асар муаллифининг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Аҳмад Абу Бакр Алоуддин Самарқандий[1] бўлиб, Алоуддин номи …

Батафсил

ديوان فضولي (Девони Фузулий)

№ inv. MR 187 Муаллиф: Муҳаммад Сулаймон ўғли Фузулий (904/1498-964/1556 й.) Шеърият. Асар Фузулий машҳур Озарбайжон ва Эрон шоиридир. Шоирнинг девони икки қисмдан ташкил топган бўлиб, муқаддима ва асосий қисмлардан иборат. Девонда ғазал, мураббаъ, қитъа, мухаммас, мусаддас, рубоийлари фалсафий-дидактик, илоҳий ишқ ва ошиқлик, маърифат ва орифлик саодати, фанодан бақога етишиш …

Батафсил

“ЖАМИЯТДА ДИНИЙ БАҒРИКEНГЛИКНИ СИНГДИРИШДА ИСЛОМНИНГ ТУТГАН ЙЎЛИ”

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм (Мозийга назар) “Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мунозара қил”, деган Аллоҳ таолога ҳамд-саноларимиз. “Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматли бўлганингиз, Ундан энг кўп қўрқадиганингиздир”, дея инсонларга илоҳий мезонни кўрсатиб берган Пайғамбаримиз Муҳаммадга, дуруд-саловатларимиз. Аллоҳ ва Расули йўлига оғишмасдан амал қилиб келган ва қиёматгача келадиган барча инсонларга, Аллоҳ таолонинг …

Батафсил

مقتل نامه (Мақталнома)

№ inv. MR 216/I Муаллиф: Қул Сулаймон (XII-XIII аср). Қисса. Асар “Қиссаи имом Ҳусайн”, “Мақтали Ҳусайн” ва “Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайн қиссаси” номлари билан ҳам аталган. Асар қиёмат ҳақида муъмин бандаларнинг ҳоли, Жаъфари Содиқнинг ҳаж қилганларида ҳожилар билан сўзлашганлари, ҳожилар орасидан бирининг Карбало воқеасини назмий усул билан ҳикоя қилиши …

Батафсил

ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТЛАР – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: ““Менинг жоним қўлида бўлган зотга қасамки”, яхши ишларга буюриб, ёмон ишлардан қайтарингизлар, агар қилмасангизлар, Аллоҳ таоло ўз ҳузуридаги азобларни юбормоқлиги яқин бўлади, кейин Аллоҳга дуо қилсангизлар, дуоларингиз ижобат бўлмайди”. Ислом дини барча умматларга жинси, миллати, ирқидан қатъий назар, …

Батафсил

ЭЪЛОН! АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

Сиз, Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабаси бўлишни истайсизми? Шошилинг, юртимиз ва жаҳонда ўз ўрни ва нуфузига эга бўлиб бораётган Ўзбекистон халқаро ислом академиясига абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш 20 июндан 20 июлга қадар давом этади(!). Жорий йилда олий ўқув юртларига ҳужжатлар қабули ва тест синовлари бутун дунёда бўлгани каби Covid-19 пандемияси …

Батафсил