Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Туркиялик олимлар билан навбатдаги онлайн-семинар ташкил этилди

Туркиялик олимлар билан навбатдаги онлайн-семинар ташкил этилди

Айни вақтда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Туркиянинг Мармара университети ҳамкорлигида Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Имом Бухорий таваллуди муносабати билан “Саҳиҳи Бухорийнинг нусхалари. Туркияда Бухорийхонлик” мавзусида онлайн-семинар бўлиб ўтмоқда.
Семинарда Марказ илмий ходимлари, юртимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасаларнинг ёш олим ва тадқиқотчилари ҳамда Мовароуннаҳр тарихи ва ҳадисшунослик бўйича таниқли олимлар, Туркиянинг Мармара университети профессорлари Осман Айдинли ва Меҳмет Ўзшенел иштирок этмоқда.
Семинар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
 Матбуот хизмати

Check Also

Машғулотлар амалиёт билан боғланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўтган давр мобайнида қатор халқаро нуфузли ташкилот ва илмий …