Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ёш тадқиқотчилар республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. “Убайдулла Уватов — манбашунослик ва ҳадисшунослик дарғаси” деб номланган тадбирда давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан, маданият ва санъат намояндалари, профессор-ўқитувчилар, олимлар, марҳум устознинг яқинлари, шогирдлари ва талабалар иштирок этди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Убайдулла …
БатафсилНОСИРУДДИН САМАРҚАНДИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ ВА “РИЁЗАТУЛ АХЛОҚ” АСАРИНИНГ ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТИ
Шарқнинг гавҳари, ер юзининг сайқали, умумжаҳон тамаддунининг бешикларидан бири ҳисобланган Самарқанд нафақат ўзининг гўзал осори-атиқалари, тарихий обидалари, балки шу билан бирга, илмий-маънавий мероси билан ҳам машҳурдир. Бу заминдан диний ва дунёвий илмлар соҳасида кўплаб етук олимлар етишиб чиққан. Айниқса, Самарқандда IX – XII асрларда ҳадис, тафсир, фиқҳ ва ақоид каби …
БатафсилМанбашунослик ва ҳадисшунослик дарғаси
Инсон хотира билан тирик, қадри билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардан бири саналади. Ўзбекистон халқаро ислом академиясида таниқли шарқшунос олим, тарих фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Убайдулла Уватов таваллуд топган сана муносабати билан ёш тадқиқотчилар республика илмий-амалий анжумани …
Батафсил“БИЗ ЁТ ҒОЯЛАР ВА АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИГА ҚАРШИМИЗ”
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Муҳаммад Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида “Биз ёт ғоялар ва ахборот хуружларига қаршимиз” мавзуида маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Марказ илмий ходимлари, мазкур олий ўқув юрти ўқитувчи ва талабалари иштирок этди. Учрашувда бугунги глобаллашув даврида ёшлар онгу тафаккурига салбий таъсир …
БатафсилИЛМ – ИККИ ДУНЁ САОДАТИДИР
Инсон умри давомида турли билим ва кўникмаларга эга бўлади. Улар яхши ё ёмон, фойдали ё зарарли бўлиши мумкин. Динимиз бизни ўзимизга ва жамиятга, шунингдек, дунё ва охиратимизга фойдаси тегадиган илм олишга даъват қилади. Илм моддий ёки маънавий нарсаларнинг фитрати ва моҳиятини идрок этишдир. У – нафсларнинг ҳаёти ва озуқаси, ақлнинг …
БатафсилЎЗБЕКИСТОНДАГИ ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲАДАГИ ИСЛОҲОТЛАР МУСУЛМОН ДУНЁСИНИНГ ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА
Сўнгги 4 йил — 2016-2020 йилларни ўз ичига олган давр илмий ва эксперт доиралар томонидан Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичи деб аталмоқда. Ушбу қисқа вақт ичида Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар давлат ва жамиятнинг жадал ривожланишига эришиш, халқ фаровонлиги ва осойишталигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосини яратиш, уларнинг изчиллигига …
БатафсилБуюк юрт алломалари: АЛОУДДИН БУХОРИЙ
TAS-IX да
Батафсилتصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)
№ inv. MR 180 Муаллифи. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.). Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 48б). Асар …
БатафсилРасули акрам мўъжизалари: ИМИЛЛАГАН БЎРАНИНГ ЙЎРҒАЛАБ КЕТИШИ
«САҲИҲУЛ БУХОРИЙ»… (III) 2309. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир сафарда эдим. Мен имиллаган бўрада эдим. У фақат қавмнинг охирида борарди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг олдимдан ўтиб қолиб, “Ким бу?” дедилар. “Жобир ибн Абдуллоҳ”, дедим. “Сенга нима бўлди?” дедилар. “Мен имиллаган бўрадаман-да”, дедим. “Ёнингда таёқ борми?” дедилар. …
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Уқба ибн Омир Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «То одамлар орасида ҳукм қилингунича ҳар бир киши садақаси соясидадир», дедилар».* * Қиёмат куни қуёш халойиққа яқинлаштирилганда Аллоҳ азза ва жалла Ўз қудрати ила садақага жисм беради ва у соҳибини қуёшдан тўсади. Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.
Батафсил