Home / ЯНГИЛИКЛАР / Марказ кутубхона фондини хорижий адабиётлар билан бойитиш бўйича қарор қабул қилинди

Марказ кутубхона фондини хорижий адабиётлар билан бойитиш бўйича қарор қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг кутубхона фондини хорижий адабиётлар билан бойитиш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди (519-сон, 24.06.2019 й.)

Қарорга мувофиқ, 2019 йилда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг кутубхона фондига 758 номдаги жами 2512 та адабиёт олиб келинади.

Шунга кўра, қарор билан илмий-тадқиқот маркази кутубхона фондига хорижий адабиётларни олиб келиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.

Мазкур адабиётларни олиб келиш билан боғлиқ барча харажатлар Ҳукумат ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси томонидан қопланади.

Манба: Huquqiy axborot канали

Check Also

Марказ олими – йирик анжуманда

Бугун, 24 апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин …