Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАРКАЗГА БАНГЛАДЕШ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МУҲАММАД АБДУЛ ҲАМИД ТАШРИФ БУЮРДИ

МАРКАЗГА БАНГЛАДЕШ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МУҲАММАД АБДУЛ ҲАМИД ТАШРИФ БУЮРДИ

Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда кейинги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби, маънавий-маданий ва диний-маърифий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларни такомиллаштиришга, Ислом цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома аждодларимиз илмий меросини тадқиқ этишга катта эътибор қаратилмоқда.

Сўнгги икки йил давомида ушбу йўналишда жаҳон ҳамжамиятининг эътирофи, халқимизнинг эътибори ва эҳтиромига сабаб бўлган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бугун замон олдимизга қўяётган долзарб масалаларни ечишга қодир малакали кадрлар тайёрлаш, Ўзбекистоннинг илм-маърифат маркази сифатидаги тарихий мақомини қайта тиклаш ва янада ривожлантиришдан иборат. Қисқа муддатда бунёд этилган ва ўз фаолиятини бошлаган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига маҳаллий меҳмонлардан ташқари нуфузли халқаро меҳмонлар ташрифи ҳам тобора ортмоқда.

Жорий йил 18 июнь куни Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Муҳаммад Абдул Ҳамид бошчилигидаги делегация Самарқандга ташрифини Пайариқ туманида жойлашган буюк муҳаддис Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиш билан бошлади. Сўнгра халқаро нуфузли меҳмонлар Имом Бухорийнинг табаррук номи билан аталувчи халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Олий мартабали меҳмонни марказ директори Ш.Зиёдов кутиб олди ва бинонинг асосий фойесида уларга марказнинг ташкил этилиши фаолияти ва вазифалари тўғрисида маълумотлар берди ҳамда халқаро меҳмонларга илмий ходимлар томонидан улуғ алломаларимизнинг бебаҳо маънавий меросини тадқиқ этиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима қилиш ва ўрганиш ҳамда мавжуд манбаларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш каби масъулиятли вазифалар билан шуғулланиб, илмий тадқиқотлар олиб бораётганлиги тўғрисида ҳам маълумотлар берди.

Шундан сўнг халқаро меҳмонларга музей фондидан жой олган буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг турли даврларга тегишли  ҳадис илмига оид қўлёзма ва тошбосма асарлари, ноёб экспозициялар ва замонавий ахборот берувчи воситалар тўғрисида маълумотлар берилди.

Олий мартабали меҳмон музейдаги муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг Бағдоддаги улуғ ҳадис илми уламолари томонидан имтиҳон қилинаётганлиги жараёни акс этган сурат ва илмий сафарлари тасвирланган деворий суратлар, Имом Бухорийнинг қолдирган бой илмий мероси у улуғ зотнинг ақл-заковати, чексиз қобилиятини намоён этиб, беихтиёр қалбда фахр ва ғурур туйғуларини ҳис этишга ундашини таъкидлади.

ИБХИТМ матбуот хизмати

Check Also

Марказ олими – йирик анжуманда

Бугун, 24 апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин …