Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / “ORIENTAL CLASSIC STUDY” НТМ билан илмий ҳамкорлик йўлга қўйилди

“ORIENTAL CLASSIC STUDY” НТМ билан илмий ҳамкорлик йўлга қўйилди

Бугун 6-феврал куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Тошкент шаҳридаги “ORIENTAL CLASSIC STUDY” НТМ директори Н.Маматохунов ташриф буюрди. Меҳмонларни диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи Т.Эвадуллаев кутиб олди

Дастлаб меҳмонлар Марказ биноси кириш қисми пештоқларига битилган ёзувлар билан танишиб, Марказ биносининг асосий фойесида уларга Марказнинг ташкил этилиши ва фаолияти ҳақида ҳамда буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий мероси тўғрисида маълумотлар берилди.

Ташриф буюрувчи меҳмонлар томонидан Марказнинг ҳеч бир жиҳати  назардан четда қолмаганлиги ва энг замонавий жиҳозлар, хоналар дизайни ва компьютер технологиялари билан жиҳозланганлиги юқори баҳоланди. Шундан сўнг меҳмонлар Музейда сақланаётган нодир қўлёзма асарлар, ноёб экспонатларни томоша қилдилар. Улар мана шундай маърифат масканлари инсонни улуғворликка, аждодларга муносиб авлод бўлишга ва боболаримиздан фахрланиш туйғусини ҳис қилишга ундашини таъкидладилар.

Айниқса меҳмонлар, Марказ музейида сақланаётган ноёб қўлёзма ва тошбосма асарлар, буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорийнинг илмий сафарлари акс этган  деворий суратларга жуда юксак баҳо бердилар. Ташриф учун меҳмонларга Марказ маъмурияти ўз миннатдорчилигини билдирди.

ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Марказ олими – йирик анжуманда

Бугун, 24 апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин …