Home / ЯНГИЛИКЛАР / Ўзбекистон халқаро ислом академиясида таянч докторантура, докторантура ва стажор-тадқиқотчилик институти учун 2022-йил қабул квоталари тасдиқланди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида таянч докторантура, докторантура ва стажор-тадқиқотчилик институти учун 2022-йил қабул квоталари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарорига асосан Ўзбекистон халқаро ислом академиясида таянч докторантура ва докторантурага давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўқитиш учун 2022-йил қабул квоталари тасдиқланди.

Қабул квоталари Академияда фаолияти йўлга қўйилган ихтисосликлар бўйича қуйидагича тақсимланди:

 

Ихтисослик шифри ва номи

2022 йил учун ажратилган квоталар сони

Таянч докторантура

тура

Докторантура

Стажор-тадқиқотчилик

1.

07.00.04 – Диншунослик

3

1

2.

19.00.07 – Дин психологияси

2

2

3.

24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги

4

1

4.

24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик.

6

1

1

5.

24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт.

6

1

6.

24.00.04 – Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги

2

1

Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

Таянч докторантура, стажор-тадқиқотчилик институтига:

– ариза;

– қисқача биографик маълумотнома;

– паспорт нусхаси;

– меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

– олий таълим муассасаси магистратураси дипломи;

– нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари;

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхаси.

Докторантурага:

– ариза;

– қисқача биографик маълумотнома;

– меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

– олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;

– тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;

– нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нусхалари.

Мустақил изланувчиликка:

– ариза;

– қисқача биографик маълумотнома;

– фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик диплом нусхаси;

– меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

– илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;

– фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштиришга фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;

– иш жойидан тавсифнома.

Ҳужжатлар 2021-йил 15-сентябрдан 15-октябргача http://www.phd.mininnovation.uz сайти орқали қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй.

Мурожаат учун телефон: (71) 244-00-56. Факс (71) 244-00-65.

Манба: iiau.uz

Check Also

Марказ олими – йирик анжуманда

Бугун, 24 апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин …