Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / СИРДАРЁЛИК ИМОМ-ХАТИБЛАР МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

СИРДАРЁЛИК ИМОМ-ХАТИБЛАР МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Айни кунларда имом-хатибларнинг билим савиясини ошириш, мамлакатмизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яратувчилик ва бунёдкорлик  ишларидан яқиндан хабардор этиш, буюк аллома ва мутафаккирларнинг бой маънавий-илмий мероси билан таништириш мақсадида уларнинг юртимиздаги халқаро илмий-тадқиқот марказларига саёҳатлари уюштирилиб, улар учун ўқув-семинарлар ташкил этилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси 10 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказида сирдарёлик имом-хатиблар иштирокида бўлиб ўтди.

Меҳмонларга дастлаб, марказнинг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, халқаро ҳамкорлик, илмий-тадқиқот йўналишларида олиб борилаётган ишлар ва эришилган ютуқлар хусусида сўзлаб берилди.

Шунингдек, Марказ илмий ходимлари томонидан  Имом Абу Мансур Мотуридий ва Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий мероси, Мовароуннаҳрлик алломаларнинг калом ва ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссаси ва унинг ҳозирги кундаги аҳамияти хусусида маърузалар қилинди.

Саёҳат давомида имом-хатиблар Ҳадис илми мактаби  фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Мазкур тадбирлар давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ олими – йирик анжуманда

Бугун, 24 апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин …