КУН ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким сизларга яхшилик қилган бўлса, уни мукофотланглар. Агар мукофотлаш учун ҳеч нарса топа олмасангиз, уни мукофотладим деб билгунингизга қадар унинг учун дуо қилинглар», дедилар». Бухорий, Аду Довуд, Насоий ва Ҳоким ривоят қилган.

Батафсил

XV-XVIII АСРЛАР МОВАРОУННАҲРДА ЯШАГАН ШАЙХ ХУДОЙДОДЛАР ФАОЛИЯТИ

Бугунги кунда Ватанимиз тарихи ҳамда аждодларимиз меросини ўрганиш, ҳар томонлама илмий тадқиқ этиш, буюк алломаларимиз ҳаёти ҳамда ижодини ёш авлодга етказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу рағбат ўзбек халқи давлатчилигида муҳим ўрин тутган тарихий шахслар ва улар меросини чуқур ўрганишга кенг шароит яратмоқда. Президент Ш.М. Мирзиёев таъкидлаганидек: “Ўзбекистон заминидан етишиб …

Батафсил

ҲИНДИСТОН ЗАМИНИГА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ КИРИБ КЕЛИШИНИНГ ТАРИХИЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ

Бугунги кунимизни ва албатта келажагимизни мамлакатимизнинг асосий пойдеворини ташкил этувчи ёшларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу мақсадда ёшларимизга тасаввуф таълимотининг мазмун-моҳиятини янада кенгроқ талқин этиш мақсадга мувофиқ бўларди. Тасаввуф Шарқ маънавияти тарихида муҳим ўрин эгаллаб келган тадрижий тараққиётга эга бир таълимот ҳисобланиб, дастлаб у зоҳидлик ҳаракати кўринишида фаолиятини бошлади. “Тасаввуф – …

Батафсил

Устоз отангдан улуғ!

Аллоҳ Таоло оламларни бунёд этгандан cўнг унга сарвар қилиб Инсонни – Ҳазрати Одам Ато алайҳиссаломни яратди. Одам Ато қовурғасидан Момо Ҳавони яратиб, улардан фарзандларини кўпайтирди. Ривоят этилишича, одамзотнинг кўнглига 3 нарса урмас, яъни инсон 3 нарсадан асло безор бўлмас, доимо ардоқлар экан. Биринчиси эр учун аёл, аёл учун эр. Чунки аёл Одам Атонинг қовурғасидан, яъни …

Батафсил

ҲАДИС АҲЛИ МАДРАСАСИ ЁХУД ҲИЖОЗ МУҲАДДИС ВА ФАҚИҲЛАРИ

Ҳадис аҳли мадрасалари ичида Ҳижоз мадрасалари алоҳида ўрин тутади. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асосий фаолиятлари Макка ва Мадина билан боғлиқ бўлган. Оятларнинг нозил бўлиши ва ислом шариати мана шу ўлкада тўлиқ шаклланган. Бу мадраса ҳадис ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилишнинг кўп аҳамиятли экани билан ажралиб туради. Зеро, …

Батафсил

МАШРАБ ФЕНОМЕНИ: ШОИР, ВАЛИЙ ЁХУД ДЕВОНА?

Мустақиллик шарофати билан улуғ валийлар қадрияти тикланиши хусусида адабиётшунос Ш.Сирожиддинов қуйидаги фикрларни келтирган: Ўтган йиллар давомида мамлакатимизда қадим миллий-диний қадриятларимизни тиклаш йўлида жуда катта ишлар қилинди. Халқимизнинг илмий-маънавий тафаккури юксалди, ҳақ ва ноҳақ таълимотларни фарқлашга ўтди. Соғлом эътиқод шакллана бошлади. Буюк бобокалонларимизнинг ибратли ҳаёти ва таълимотларини чуқур ўрганиб, ўз эътиқодини …

Батафсил

ХОЖАГОН-НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИ НАМОЯНДАЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-АХЛОҚИЙ ҒОЯЛАРИ

Қадим замонларданоқ халқимиз ўзининг қўҳна тарихи, бой мероси, ранг-баранг ва юксак маданияти, урф-одатлари ва анъаналари билан ажралиб турган. Халқимизнинг буюк сиймолари миллий ва жаҳон илм-фани, маданиятининг барча соҳалари ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келганлар. Истиқлолнинг бизга берган энг буюк неъматларидан бири шу бўлдики, элимизнинг бой тарихи, миллий ва маънавий қадриятлари, етук …

Батафсил

Ёшлар билан самимий мулоқот ташкил этилди

Буюк аждодларимиз асос солган ҳадис мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш, улар қолдирган бой илмий меросни тадқиқ қилиш, халқимиз, кенг жамоатчиликка ушбу мероснинг бой маънавий-маърифий асосларини етказиш мақсадида Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил қилиш мамлакатимиз маънавий тараққиётининг бугунги босқичида муҳим аҳамият касб этди. Айниқса, аждодларимизнинг бой илмий меросларини ўрганиш ва …

Батафсил

ХАДИЧА ОНАМИЗНИНГ ИСЛОМ ОЛАМИДА ТУТГАН ЎРНИ

Хадича розияллоҳу анҳо ислом оламида муқаддас саналган ер Маккаи Мукаррамада туғилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутаҳҳаралари бўлиб, ўша ҳудудда вафот этди. Хадича бинти Хувайлид ибн Абдулуззо ибн Қусай Қурашия Асадия “Фил воқеаси”дан ўн беш йил олдин Маккада арабларнинг асл қавми бўлмиш Қурайшнинг энг эътиборли оиласида таваллуд топган. Унинг ота …

Батафсил

ХОЖА МУҲАММАД ПОРСОНИНГ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИДА САҚЛАНАЁТГАН АСАРЛАРИ

Тасаввуф таълимотининг XIV аср охиридаги назариётчиларидан бири, Хожагон-нақшбандия тариқатининг йирик вакили Хожа Муҳаммад Порсо номи билан машҳур бўлган Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Ҳофизий Бухорий (1349-1420) Бухорода туғилган, мадрасаларда ўқиб, Қуръон, ҳадис, калом каби турли диний илмларни чуқур ўрганиб, замонасининг забардаст олимларидан бири бўлиб етишган ва Баҳоуддин Нақшбанддан сўнг Марказий …

Батафсил