Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастурининг навбатдаги совриндори – Россия Федерациясидаги Санкт-Петербург давлат университети шарқшунослик факультети Узоқ Шарқ мамлакатлари тарихи кафедраси доценти Ирина Каткова изланишлар ва илмий амалиёт ўташ учун келди. Стипендиатни директор Ш.Зиёдов қабул қилиб, Марказдаги илмий тадқиқотларида муваффақият тилади. Ирина хоним самимий қабул …
БатафсилЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИДА САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
Самарқанд вилояти муқаддас зиёратгоҳларга бой ҳудудлардан биридир. Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк шахслар абадий қўним топган жойлар мустақиллик йилларида ободонлаштирилди. Бундай манзиллар одамлар зиёрат қиладиган жойларга айлантирилди. Вилоятдаги зиёратгоҳлар нафақат Ўзбекистон аҳолиси учун, балки ислом олами учун ҳам муқаддасдир. 2020 йилдаги маълумотларга кўра Самарқанд вилоятида 1851 та моддий-маданий …
БатафсилМАРКАЗ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛАРИ СОНИ ОРТМОҚДА
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Қозоғистон Республикаси Фанлар академияси Р.Сулейманов номидаги Шарқшунослик институти ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид Англашув меморандуми имзоланди. Мазкур институт Марказий Осиё давлатларининг шарқшунослик соҳасидаги етакчи илмий марказларидан ҳисобланади. Қозоғистон Республикаси ҳукуматининг тегишли қарори асосида 1996 йилда ташкил этилган бу илм даргоҳининг асосий мақсад ва вазифаси шарқшунослик …
БатафсилМАЗҲАБСИЗЛИК ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ
Ҳозирда айрим шахслар томонидан илгари сурилаётган мазҳабсизлик ғояси ислом шариатини тўғри тушунишга хавф солаётган хатарли омиллардан биридир. Мазҳабсизлик ғояси ўтган минглаб олимларнинг қилган меҳнатларини, қанча машаққат билан умр сарфлаб яратилган ноёб манбаларни бекорга чиқаради. Асрлар давомида барча мусулмонлар амал қилиб келган анъаналар нотўғри, шунча мусулмон адашган экан, деган хулосага олиб …
БатафсилМанбаларни ўрганишда ҳамжиҳатлик зарур
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Қозоғистон Фанлар академияси Р.Сулейманов номидаги Шарқшунослик институти билан ҳамкорликда “Марказий Осиё тарихи ва маданиятини ўрганишга оид Ўрта аср ўзбек ва қозоқ манбалари” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, юртимиз олимлари, Самарқанд вилояти илмий жамоатчилиги вакиллари, Қозоғистон, Россия ва Туркиядан тадқиқотчилар иштирок этди. …
БатафсилҚОЗОҒИСТОНЛИК ОЛИМЛАР – МАРКАЗДА
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозоғистон Республикаси Фанлар академияси Р.Сулейманов номидаги Шарқшунослик институти Бош директори проф. др. Дукен Масимханули бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан мулоқот чоғида Марказ директори др. Шовосил Зиёдов ушбу муассасанинг таъсис этилиш тарихи, мақсад ва вазифалари, бугунги кунда олиб бораётган илмий фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди. …
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир яхшилик садақадир», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.
Батафсилالكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)
№ inv. MR 146/III Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср …
БатафсилАЛИ ҚУШЧИ – ИККИНЧИ РЕНЕССАНС ЮТУҚЛАРИНИ ЕВРОПАГА УЗАТГАН МУТАФАККИР(давоми)
Мавлоно Алоуддин усмонийлар салтанатида ҳам дунёвий, ҳам диний илмларни ривожлантирувчи маърифий марказ ташкил этишга киришади. Самарқандда эгаллаган билимлари ва тажрибасига таянган ҳолда шогирдларга илм ўргата бошлайди. Унинг мадрасасида илмнинг турли соҳаларини ривожлантиришга кенг йўл очилади. У кезлари Истанбулда математика ва астрономияни Али Қушчидек мукаммал биладиган олимлар кам эди. Шу сабабли …
БатафсилМИСРНИНГ ЯНА БИР НАШРИ МАРКАЗ ХОДИМИ ИНТЕРВЬЮСИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ
Мисрдаги Ал-Азҳар университети нашри ҳисобланган “Савт ал-Азҳар” (“Азҳар овози”) газетасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими Бароат Амонов интервьюси эълон қилинди. “Ал-Азҳар университети ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасидаги самарали ҳамкорлик” деб номланган материал “Ўзбекистон яқин орада исломшунос тадқиқотчилар марказига айланади” деган контекст билан бошланган. Интервьюда Марказнинг ташкил этилиш …
Батафсил