Home / ЯНГИЛИКЛАР / Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган маънавий-маърифий тадбир

Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган маънавий-маърифий тадбир

Ҳар бир даврда сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий ва маънавий-маърифий йўналишларда ислоҳотлар ўтказиш эҳтиёжи бўлади. Бундай вазиятни дунёдаги кўплаб халқлар, мамлакатлар турли даврларда турфа шаклда бошдан кечирган. Долзарб муаммолар ечимини топишда давлат раҳбарлари, сиёсий етакчилар ўз имкониятлари, бошқарув услубларидан келиб чиқиб ёндашган.

Жумладан, дунё давлатчилик тарихида алоҳида ўрин тутган, Амир Темур салтанатида ҳокимиятни бошқаришда кенгаш ва машваратлар ўтказиш тамойилига қатъий амал қилинган. Хусусан, “Темур тузуклари”да “Давлат ишларининг тўққиз улушини кенгаш, тадбир ва машварат билан, қолган бир улушини эса қилич билан битирдим” дейилади.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ана шу қадим анъананинг мантиқий давоми бўлди.

Мазкур Мурожаатнома халқимиз томонидан жуда катта қизиқиш билан кутиб олинди. Бугун эса, жойларда унинг тарғиботига бағишланган учрашувлар, тадбирлар ўтказилмоқда.

 25 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабида ҳам талабалар ва мактаб жамоаси иштирокида  Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда дастлаб Мурожаатнома видеоси иштирокчиларга намойиш этилди.

Шундан сўнг, Ҳадис илми мактаби ректори О.Юсупов сўз олиб, Мурожаатнома мазмун-моҳияти, Президент томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар ҳақида маълумот бериб ўтди. Уни ҳаётий мисоллар билан тушунтирди.

– Ривожланган мамлакатларда давлат раҳбарининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ривожланишнинг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан Парламентга мурожаат қилиш амалиёти мавжуд, аммо Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномаси, бошқаларникидан фарқли ўлароқ, халқчиллиги, одамлар қалбига яқинлиги билан алоҳида ажралиб туради деди, – Мактаб ректори О.Юсупов.

Тадбир сўнгида  иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Ж.Акрамов
Ҳадис илми мактаби
Ўқув-услубий бўлим бошлиғи

Check Also

Убайдулла Уватов “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Манбашунос олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов бугун 80 ёшни қарши олди. Шу муносабат …