Home / АЛЛОМАЛАР / ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ПОЙКАНДЛИК УСТОЗИ ИМОМ МУҲАММАД ИБН САЛОМ БАЙКАНДИЙ БУХОРИЙ

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ПОЙКАНДЛИК УСТОЗИ ИМОМ МУҲАММАД ИБН САЛОМ БАЙКАНДИЙ БУХОРИЙ

Ислом динида илм ўрганишнинг энг аҳамиятли жиҳатаридан бири бу талаби илм йўлида бир мамлакатдан бошқа бир мамлакатга, бир юртдан бошқа бир юртга сафар қилишдир. Илм йўлидаги сафар вақтида дуч келадиган машаққат, камбағаллик ва қийинчиликарни писанд этмасдан сафар қилиш эътиборга сазовордир. Қадимда ўтган муҳаддис олимлар ҳақларида шундай дейишади: улар сафар қилувчи одамларнинг энг шижоатлилари, машаққатларга сабрлиларидир. Улар саҳобалар бўлиб, ислом фатҳи даврида турли юртларга тарқалиб, Форс, Ироқ, Миср ва Шом ўлкаларида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дан ўрганган ҳадисларини тарқатдилар. Улардан  тобеинлар, тобеинлардан эса, улардан кейингилар ўргандилар. Ҳар бир юртда шундай ҳадис бўлганки, уни бошқа юртларда билишмас эди. Шунинг учун, олимлар бошқа юртларга ўша ўлка аҳолисидан янги ҳадисларни йиғиш учун сафар қилишга жидду жаҳд қилиб, у ерда билмаган ҳадисларини тўплашган. Уларнинг кучли орзу истаклари ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтиб, барча машаққатларни енгиллаштирган.

  Шунингдек, ислом оламида маданиятни ёйишда ҳадис илми катта из қолдирган. Инсонлар ҳадис ўрганишга сай ҳаракат қилишган. Илм юртлари гўёки ҳадис атрофида шакллангандек эди. У юртларга толиби илмлар узоқ ислом давлатларидан келишар эди. Улар уламо ва машойихлардан илм ўрганиб, барча ислом мамлакатларини айланиб чиқар эдилар. Агар бирор муҳаддис олимнинг таржимасини ўқисангиз, унинг илм йўлидаги сафарини ўз ичига олган ҳаётининг катта қисми кўрмасликнинг иложи йўқ. Бунинг ажабланарли жойи йўқ. Ислом маданияти тарихида ровийлар кам бўлмаган, улар илмли ва мутафаккир инсонларнинг олтмиш фоизидан ортиғини ташкил қиладилар.

Шуни айтиш мумкинки, дарҳақиқат, узоқданми ёки яқинданми ҳадис етказиш ва уни ривоят қилишда иштирок этмаган бирор бир олимни топиш мушкулдир. Бу илмий фахр ҳисобланиб, камдан-камлари буни қилмаганлар ҳолос. Олимни ўзига хос (ҳофиз) лақаблар билан аталган. Шундай қилиб, ҳадис мусулмон халқларида илмда, маънавиятда ва қонунлар тузушда энг катта манба бўлиб хизмат қилган.  Мисрга келсак, ислом фатҳи (милодий 641 йил/ ҳижрий 21 йил) дан буён ривожланди, гуллаб яшнади ва мўл-кўлчиликка етишди. Миср аҳли иймон келтирди, бўйинларига солинган солиқларнинг оғирлигидан ширкка қайтишмади. Шундан келиб чиқиб, Мисрни фатҳ қилган ва қўлга олган киши Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ҳисобланадилар. Умар Мисрни ўтроқ шаҳар қилибгина қолмай, унда ислом қанотларини кенг ёйди ва мамлакатга янги пойтахт бўлмиш Фустотга  асос солди. Илм ва маънавият учун нур манбасига айланган Мисрдаги биринчи жомени барпо этди.

Шунингдек, Миср буюк мужтаҳид илм эгаларининг гувоҳи бўлди. Унда мисрлик олимлар уйғонди. Миср қўшни мамлакатлардан, Мағриб, Андалусиядан ва Исломий машриқ юртларидан толибу уламоларни ўзига жалб этувчи марказга айланди. Унга олди тарафидаги давлатлардан ва дарё орти мамлакатларидан ҳам келишар эди. Бунда дарё орти давлатлари дейишдан мурод бу: бу минтақада Хоразм кўли (ҳозирги Орол денгизи)га қуйилувчи Сайҳун (ҳозирги Сирдарё) ва Жайҳун (ҳозирги Амударё) оралиғида жойлашган ҳудудлар назарда тутилган. Сайҳун дарёсининг чап қирғоқлари эса, Тохаристон ва Хутталонни ўз ичига олади. Бу давлатларга дарё орти юртлардан қадимги мусулмонлар кўчиб ўтишган. Бу юртлар ҳозирда Осиё давлатлари номи билан танилган (Улар: Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон). Дарҳақиқат, Осиёдан катта ўрин олган Ўзбекистон Республикаси Собиқ Совет Иттифоқидан (мил. 1991/ ҳиж. 1412) мустақил бўлган.

Дарҳақиқат, бу юртни зафарёр саркарда Қутайба бин Муслим Ал-Боҳилий (мил. 669-715/ ҳиж.46-96) Валид бин Абдулмалик (мил.705-715/ ҳиж.86-96) халифалигида фатҳ қилган.  Умавийлар давлати аҳоли ўртасида ислом динини ёйишда муваффақиятга эришди. Шунингдек, Аббосийлар давлати ҳам исломни ёйишни янада чуқурлаштиришда бу ўлкада муваффақият қозонибгина қолмай ҳижрий учинчи/ милодий тўққизинчи асрда аниқ равшан ислом табиатини тус олдирди. Шундай қилиб, бу юрт ислом давлати таркибининг дарё ортидаги бир бўғинига айланди[1]. 

Дарё орти давлати муҳаддисларининг энг қадимгиларидан бири Имом Ал-Байкандий ҳисобланади. У Мисрга сафар қилиб у ерда бир муддат яшаган. Унинг исми Муҳаммад ибн Салом ибн Фараж Ал-Бухорий, Абу Абдуллоҳ Ал-Байкандийдир. У ҳижрий 162, милодий 769 йилда Жайҳун дарёси атрофидаги Бухоро юрти масканларидан бири бўмиш Байканд шаҳрида таваллуд топган.

Байкандий умрининг дастлабки йилларида тижорат билан шуғулланган. Сўнг у илм талабига хусусан ҳадис илмини ўрганишга рағбат қилади. Илм талаби йўлида у ислом олами юртларига сафар қилган. У сафарини Бухоро юртига қўшни бўлмиш Хоразм юртидан бошлади. У ерда Абдулкарим ибн Ал-Асвад Ал-Басрий ва Муғийра ибн Мусодан[2] илм ўрганди. У дарё орти мамлакатларида барча илмларни эгаллаганидан сўнг ислом оламининг маркази Боғдодга йўл олади. У ерда эса, Абу Ал-Аҳвас Салом ибн Салим[3], Абу Исҳоқ Ал-Фазорий, Суфён ибн Уяйна[4] ва бошқа уламолар суҳбатида бўлди.

Шундан сўнг Ибн Салом буюк олим Молик ибн Анасдан (мил.712-795/ҳиж.93-179) илм ўрганиш мақсадида шаҳарга келади, лекин у ундан илм ўрганмайди[5]. Ибн Салом ўзи ҳақида шундай дейди: “Одамлар у ҳақида ўқиётганларида Молик ибн Анас ҳақида билдим, лекин ундан илм ўргана олмадим”[6]. Бу масала тортишувга сабаб бўлади, чунки, нега Байкандий Имом Молик ибн Анасни кўриш учун дарё орти юртидан шаҳарга келади. Ундан бирор нарса ўрганмайдими?!

Бунинг сабаби қуйидагича бўлиши мумкин: Дарҳақиқат, Ибн Салом таълим олишнинг тўғри йўли деб (манба, кўрсатиш) шайх уламо ҳақида ўқибгина қолмай, шайх ҳақида ўқиш ва унга шогирдлари қулоқ солиши ва ундан билим эгаллашлари, одамлар билан тўла  мажлисларда яқин ўтириши деб билар эди. Чунки, унинг ўзи ҳам Имом Моликдан тўгридан тўғри илм олишни хоҳлар эди. Шундан сўнг ўқиш кейин ижозага имтиҳон топшириш ва сўнгида ижоза олишдан иборат эди бу йўл. Заҳабий шундай дейди: “Ўша пайтда машойихларнинг оммаси бўлиб, улар бир-бирларини лафзларидан билар эдилар”[7]. Балки, таълимдаги Имом Молик тариқатларига қайтишликнинг сабаби шудир. Бу усулда икки гуруҳ бўлиб, бирида ҳадис ўрганувчилар бўлса, иккинчисида эса, йигитлар дуч келадиган ишларнинг ҳукмлари бўйича масалаларни ўрганувчилар бўлган. ўқувчиларидан бир шундай дейди: дарҳақиқат, у киши уйда дарс қилиб ўтирганларида олдиларига одамлар келишса, уларнинг олдиларига жориялари чиқиб сўрар эди – сизлар ҳадис бўйича келдиларингми ёки бирор масала юзасиданми? Агар улар масала дейишса, устоз чиқиб уларга фатвосини берар эдилар. Агар улар ҳадис дейишса, уларга ўтириб туринглар деб, ўзлари ювиниш хонасига кириб, ювиниб, ҳушбўйланиб, янги либосларини ва саллаларини кийиб уларнинг олдиларига ана шундай ҳолда, хушу билан чиқар эдилар. У киши оғизларига сабур баргидан солиб олар эдилар, натижада Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳадисларидан фориғ бўлмагунларича оғзиларидан ёмон ҳид келмас эди[8].

  Мен шундай дейман: “Байкандий Имом Моликнинг масалалар билан шуғулланувчи гуруҳига дуч келган. У ҳадис учун яна бир алоҳида гуруҳ бор эканлигини ва бу гуруҳда у излаб келган Бағийя ибн Салом борлигини билмаган. Шунинг учун у Имом Моликдан илм ўрганмаган.

  Шундай қилиб, Ибн Салом Ҳижоздан Мисрга сафар қилган ва у ерда Али ибн Жаъд, Ҳасан ибн Сувари[9] ва бошқалардан илм ўрганган. Шуни эслаб ўтиш лозимки, дарҳақиқат, Ибн Салом илм олишга жуда ҳарис бўлган. Қизиқарлиси шундаки, у илм мажлисида қаламини синдириб қўяди ва у бир динордан қалам олишини айтиб жар солишларини буюради, шундай унга қаламлар учиб келади[10]. У ўзи ҳақида шундай дейди: “Илм олиш йўлида қирқ минг ва уни тарқатиш учун яна қирқ минг сарфладим”[11].

  Ибн Салом талаби илм йўлига муҳаббат билан кириб келди ва унга бу йўлда дунёсининг қизиғи йўқ эди. У шундай дейди: “Қирқ йил ичида Байканднинг бозорида ўтирмадим.” Шу билан бирга, у Заҳабий айтганидек: “Молк-мулк эгаси бўлган камтар инсон” эди[12].

Байкандий – ишончли ровий

Юқоридагилардан хулоса қилишимиз мумкинки, дарҳақиқат Ибн Салом ислом оламининг улуғ масканларида бўлди ва ўз замонасининг кўплаб машойих уламоларидан дарс олди. Ҳаттоки, Заҳабий айтганидек, унинг устозларининг сони 400 тага етди[13]. У дарё орти мамлакатларидан тортиб Мисргача бўлган узоқ давом этган дунё бўйлаб сафарида кўплаб ҳадислар тўплашга муваффақ бўлди. У “ беш мингта атрофида ҳадис ёдлар эди”[14].  Самъоний дейди: “Фақиҳ ва ишончли муҳаддис эди”[15]. Сафадий дейди: “У кўп дунё кезган ва кўп ёзган”[16].  Суютий дейди: “У катта муҳаддислардан бири бўлиб, унинг ҳадислари ва сафарлари кўп бўлган”[17]. Ибн Салом Хуросон минтақасининг хазиналаридан бир хазина бўлган. Аҳмад ибн Ҳайсам Аш-Шоший шундай дейди: Хуросонда хазина иккитадур: бири Муҳаммад ибн Саломдаги хазина бўлса, иккинчиси, Исҳоқ ибн Роҳавайҳдаги хазинадир”[18]. Яна шуни таъкидлаш лозимки, мазҳаблар ўртасида фиқҳий масалалардаги ихтилофларга қарамасдан Ибн Саломнинг  замонасидаги уламолар билан алоқаси яхши бўлган. Бунга Шайх Ал-Аҳнаф Бухорий ва Ал-Имом Аҳмад ибн Ҳафслар билан бўлган алоқасини мисол қилиб келтириш мумкин[19]. Заҳабий шундай дейди: “У билан Аҳмад ибн Ҳафс ўртасида биродарлик ва меҳр оқибат бўлган. Лекин, уларнинг ҳар иккиси ҳам турли хил мазҳабларда эдилар.

Шогирдлари

Ибн Салом Ал-Байкандий ислом оламида ишончли муҳаддис сифатида шуҳрат қозонди. Унга талаби илмлар келдилар. Унинг илмидан сипқордилар ва хулқидан ўргандилар. Шуни айта оламанки, дарҳақиқат, Ибн Салом Бухоро шаҳрида илмий фаолиятни амалга оширишда муваффақиятга эришди. Талабаларда ҳадис илми ва бошқа илмларини ўрганишга меҳр муҳаббат уйғотди. Бу ҳаракат бизда ҳадис илмини ўрганишга катта қизиқиш уйғотди. Ал-Имом Муҳаммад ибн Исмоил Ал-Бухорий устози Ибн Саломдан ривоят қилган китобларининг муқаддималарида келтирилади. (Ал-Жоме Ас-Саҳиҳ) (24), Муҳаммад ибн Иброҳим Ал-Бакрий[20], Абдуллоҳ ибн Восил[21], Абу Умар Муҳаммад ибн Бужайр Ас-Самарқандий[22], Туфайл ибн Зайд Ан-Насафий[23], Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман Ад-Доримий[24] ва бошқа ҳадис илми билан шуғулланганлар.

Асарлари

Тарихий манбаларда айтилишича, Ибн Салом Ал-Байкандий: “Илм бобларининг барчасида китоб ёзган”[25]. Биз изланишларимиз давомида Имом Байкандийнинг “Таолиқ” номли китоби қўлёзмасининг электрон нусхасини топишга муваффақ бўлдик. Ушбу китоб ҳадисшуносликка оид бўлиб, қўлёзма Суриянинг Зоҳирийя кутубхонасида сақланади. Ҳозир ушбу асарни тадқиқ қилмоқдамиз. Шунингдек, Ибн Таймия ўзининг “Ал-фатово ал-кубро” асарида Имом Байкандийнинг “Ас-сунна вал жамоа” номли китобидан иқтибос келтиради[26]. Биз бу асарнинг бирор нусхасини топа олмадик. Ундан ташқари бизга номаълум бўлган асарлари ҳам бўлган.

Тошкент давлат Шарқшунослик институти
Шарқ филологияси факультети Мумтоз филология кафедраси
матншунослик ва манбашунослик 
2- курс магистрант талабаси Расулов Ҳасан 
[1] Д. Маҳмуд Муҳаммад Халаф. Аббосийлар замонида  Мовароунаҳр диёри. Қоҳира, Алҳаятул Омма. 2014, с 15.
[2] Заҳабий. Тарихул ислом, 16-жилд, 361-б. ва “Сияру аъломин нубало”, 10-жилд, 628-б.
[3] Ас-Сафадий. Ал-вофий бил-вафиёт, 3/96.
[4] Ибн Ҳажар. Таҳзибут таҳзиб, 9/188.
[5] Ибн Имод. Шазоротуз заҳаб, 2/56.
[6] Заҳабий. Тарихул ислом. 16/361.
[7] Ўша манба, ўша бет.
[8] Қози Иёз. тартибул Мадорик ва тақрибул масолик, 1/77; Шайх Муҳаммад Абу Зуҳра. Исломий мазҳаблар тарихи, 395.
[9] Мақризий. ал-Мақфир кабир, 5/714.
[10] Заҳабий. Тарихул Ислом, 16/359.
[11] Ибн Сафадий. Ал-вофий бил вафиёт, 3/96.
[12] Сияру аъломин нубало. 10/629.
[13] Ўша манба, 628-б.
[14] Заҳабий. Тазкиратул ҳуффоз. 2/9.
[15] Ал-ансоб. 1/434.
[16] Ал-вофий бил вафиёт, 3/96.
[17] Табақотул ҳуффоз, 185; Заркалий. Ал-аълом, 6/146.
[18] Заҳабий. Сияру аъломин нубало, 10/628.
[19] Имом Абу Ҳафс Кабир Бухоро фақиҳларининг машҳурларидан. Имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг шогирдлардан (132-189 ҳижрий/749-804 милодий). Имом Абу Ҳафс (150 ҳижрий/797 милодий) Бухорода вафот этти (227/841 милодий). Заҳабий. Сияру аъломин нубало, 1/158, Наршахий. Тариху Бухоро, 87-88.
[20] Самъоний, ал-ансоб, 1/434.
[21] Заҳабий. Тазкиратул ҳуффоз, 2/9.
[22] Заҳабий. Сияру аъломин нубало, 10/628.
[23] Сафадий. Ал-вофий бил вафиёт, 3/97.
[24] Ибн Ҳажар. Таҳзибут таҳзиб, 9/189.
[25] Ибн Ҳажар. Таҳзибут таҳзиб, 9/189.
[26] Ибн Таймия. Ал-фатово ал-кубро. 6/358.

Check Also

АРБИНЖОН ВА УНГА ЁНДОШ ҚИШЛОҚЛАРДАН ЧИҚҚАН РОВИЙЛАР

Арбинжон шаҳри тарихда “Арбинжон”, “Арбинжони”, “Арбинж”, “Рабинжон” ва “Арабнажн” номлари билан аталган[1]. Аксар араб манбаларида …