Home / ЯНГИЛИКЛАР / Халқаро ҳамкорликнинг самарали натижаси

Халқаро ҳамкорликнинг самарали натижаси

Жорий йил июнь ойида “Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликнинг илк натижалари” мавзуидаги мақола орқали Марказдаги ноёб қўлёзма асарларнинг электрон базасини яратишда фойдаланиладиган замонавий сканер харид қилиш учун ИТБ томонидан грант маблағи ажратилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шу кунларда Марказга Германиянинг Zeutschel фирмаси ишлаб чиқарган замонавий рақамли китоб сканери олиб келиб ўрнатилди. Энди Марказ кутубхона фондида сақланаётган қўлёзма ва тошбосма асарларни сканерлаш ва уларнинг электрон базасини шакллантириш мумкин.

Келгусида барча илмий тадиқотчилар бир вақтнинг ўзида бир неча тадқиқот ишида зарур бўладиган ноёб асарларнинг электрон нусхасини олиб, фойдаланиши мумкин.

Янги қурилма харид қилинганининг яна бир фойдали жиҳати Марказ кутубхона фондида сақланаётган ноёб асарларнинг асл нусхаларини узоқ йиллар асл ҳолича сақлаш, келажак авлодларга етказиш имконияти яратилганидир.

ИБХИТМ
Матбуот маркази

Check Also

Германиядаги Оснабрук университети Ислом теологияси институти талабалари Марказ фаолияти билан танишди

Бугун юртимизга ташриф буюраётган ҳар бир хорижий мамлакат фуқароси, у хоҳ сиёсий доира вакили бўлсин …