Home / ЯНГИЛИКЛАР / Ўзбекистон делегацияси аъзолари Миср Араб Республикасига ташрифига доир янгиликлар Миср интернет нашрларида кенг ёритилмоқда

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Миср Араб Республикасига ташрифига доир янгиликлар Миср интернет нашрларида кенг ёритилмоқда

Қуйида мазкур янгиликни эътиборингизга (www.elbalad.news) ҳавола қилмоқдамиз.

15 июль куни Ўзбекистон расмий делегация Миср Араб Республикаси “ал-Азҳар” университети қошидаги “Мажмуатул буҳус ал-исламия” (Ислом тадқиқотлари академияси) директори Назийр Муҳаммад Ияад билан учрашди. Учрашув давомида келгусида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, илмий тадқиқот соҳаларини мустаҳкамлаш йўлида тажриба алмашиш ва илмий ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришга доир фикр алмашилди.

Музокара мобайнида “ал-Азҳар” университети уламоларининг тадқиқот йўналиши, хусусан, қўлёзмаларнинг ўрганишдаги чуқур тажрибалари ҳақида  батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Назийр Муҳаммад Ияад томонидан “Мажмуатул буҳус ал-исламия” (Ислом тадқиқотлари академияси) фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берилган бўлса, ўз навбатида Ўзбекистон делегацияси томонидан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида олиб борилаётган тадқиқот ишлари, Ҳадис илми мактабининг таълим  услублари, келгусидаги истиқболли режалар ҳақида айтиб ўтилди.

Суҳбат сўнгида Назийр Муҳаммад Ияад меҳмонларга эсдалик совғалари тақдим этди. 

Арабчадан Усмонхон Муҳаммадев таржимаси
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …