Home / ЯНГИЛИКЛАР / Ўзбекистонда замонавий оила ривожланишининг долзарб масалалари

Ўзбекистонда замонавий оила ривожланишининг долзарб масалалари

21 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Самарқанд вилояти бошқармаси мажлислар залида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан “Ўзбекистонда замонавий оила ривожланишининг долзарб масалалари” номли Республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

АнжуманниЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори сенат аъзоси Д.Г.Тошмуҳаммедова кириш сўзи билан очиб берди.

Тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази директор ўринбосари Dr.(PhD) Ш. Умаров ҳам иштирок этиб, “Замонавий оила моделини шакллантиришда маънавий  ахлоқий қадриятларнинг ўрни” мавзусида маъруза қилди ҳамда Марказ ва унинг фаолияти тўғрисида ҳам анжуман иштирокчиларига маълумотлар берди.

Марказда нашр этилган оилада маънавий-маърифий ва тарбиявий-ахлоқий муносабатлар мавзуларида туркум рисолаларни республика бўйича тарғибот-ташвиқот қилишда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази билан ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинди. “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари аҳоли ўртасида “Соғлом оила – соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга изчил татбиқ этишга йўналтирилган давлат сиёсатини амалга оширишни мақсад қилган. Шу асосда замонавий оилаларни шакллантириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, бой маданий, тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар муаммолари бўйича тадқиқотлар ўтказиш асосида“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ИБХИТМ билан илмий-амалий алоқаларни йўлга қўйиш бўйича ҳам келишиб олди.

Тадбир сўнггида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан иштирокчиларга совғалар ҳадя этилди.

ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …