Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Диний соҳа ходимлари учун ташкил этилган малака ошириш ўқувлари

Диний соҳа ходимлари учун ташкил этилган малака ошириш ўқувлари

Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида имом хатиб ва имом ноибларининг “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида диний соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида малакасини ошириш ўқувлари биринчи босқичи жорий йилнинг 26 март-18 апрел кунлари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ташкил этилди.

Шу муносабат билан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази малакали илмий ходимларидан иборат соҳа мутахассислари шакллантирилди. Хусусан марказ директори бош маслаҳатчиси Б. Тўраев, диний–маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи О. Рустамов, ҳадисшунослик шуъбаси илмий ходими Н. Қобилов, фиқҳшунослик шуъбаси раҳбари М. Хидиров режа асосида ўзларига бириктирилган ҳудудларда “Халқаро ислом ташкилотлари”, “Имом Бухорий илмий меросининг ислом маданияти ривожидаги ўрни”, “Термизлик муҳаддис олимларнинг илмий мероси” ва “Баркамол авлод ва комил инсон ғояларининг муштараклиги” мавзуларида имом хатиб ва имом ноибларнинг малака ошириш ўқувларида маърузалари билан иштирок этмоқда.

Ж.Жумаев
Диний-маърифий тадбирлар бўлими илмий ходими

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …