Home / ЯНГИЛИКЛАР / ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари!
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорликда «ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ РИВОЖИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШГАН 10 БУЮК АЖДОДИМИЗ» деб номланган ТЕСТ саволлари лойиҳасини давом эттирмоқда.

Иккинчи ТЕСТ буюк мутакаллим, мотуридийлик таълимоти асосчиси Имом Мотуридий ҳақида бўлиб, «Сиз Имом Мотуридийни биласизми?» мавзуида Марказнинг @bukhariuz телеграм каналида эълон қилинади ва ҳар куни 10 тадан савол билан аноним сўровнома тарзида ўтказилади.

Лойиҳа ҳар куни 10 тадан савол билан аноним сўровнома кўринишида давом этади.

Лойиҳада иштирок этинг ва ўз билимингизни синаб кўринг!

Бизни кузатишда давом этинг!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …