Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / ТУРКИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТАШРИФИ

ТУРКИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТАШРИФИ

Бугун Туркия парламенти раиси ўринбосари профессор, доктор Мустафо Шентоп бошчилигидаги Туркиянинг шаҳар ҳокимлари ҳамда нуфузли университетлари ректорларидан иборат меҳмонлар Самарқандга ташриф буюришди.

Делегация аъзолари дастлаб Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишди. Уларни мажмуа раҳбари Д. Эрмаматов ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Нашрлар бўлими бошлиғи О. Муҳаммадиев, халқаро алоқалар бўлими бошлиғи О. Рустамов ва Ф. Мадиевлар кутиб олишди.

Меҳмонлар Имом Бухорий мажмуасидаги Музейни ҳам кўздан кечириб, Туркия давлати раҳбарлари томонидан ҳадя этилган Қуръони карим ва бошқа экспонатлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Шундан сўнг делегация аъзолари мажмуа ёнида янги бунёд этилаётган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис олий мактаби биноларини кўздан кечиришди. Меҳмонларга Марказнинг мақсад ва вазифалари ҳақида гапириб берилди. Улар Марказ ва Ҳадис олий мактабида ҳукуматимиз томонидан яратилаётган шароитларни кўриб мамнун бўлишди.

Делегация вакиллари пешин намозини Имом Бухорий жомеъ масжидида адо қилишиб, Самарқанд шаҳридаги зиёратлар ва амалий учрашувлар учун жўнаб кетишди.

Отабек Муҳаммадиев
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …