Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ЎҚУВ-СЕМИНАРНИНГ БУ ГАЛГИ ИШТИРОКЧИСИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ИМОМ-ХАТИБЛАРИ БЎЛДИ

ЎҚУВ-СЕМИНАРНИНГ БУ ГАЛГИ ИШТИРОКЧИСИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ИМОМ-ХАТИБЛАРИ БЎЛДИ

Хабарингиз бор, айни кунларда алоҳида режа асосида вилоятлар имом-хатибларининг Ўзбекистондаги ислом цвилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказларига саёҳатлари уюштирилиб, улар иштирокида ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирнинг навбатдагиси 17 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида жиззахлик имом-хатиблар иштирокида бўлиб ўтди.

Кун тартибига мувофиқ, дастлаб меҳмонларга марказнинг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, бу ерда амалга оширилаётган ишлар ва эришилган ютуқлар тўғрисида маълумот берилди.

Шундан сўнг, имом-хатиблар иштирокида ўқув-семинар ташкил этилиб, унда Марказ илмий ходимлари томонидан Имом Абу Мансур Мотуридий ва Имом Бухорийнинг бой маънавий-илмий мероси, мовароуннаҳрлик алломаларнинг калом ва ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссаси ва унинг ҳозирги кундаги аҳамияти мавзуларида маърузалар қилинди.

Саёҳат давомида имом-хатиблар шунингдек, Марказга ҳамоҳанг тарзда, унинг ёнида бунёд этилган Ҳадис илми мактабида ҳам бўлиб, ўқув муассасада талаба ёшлар учун яратилган шароит ва имкониятлар билан яқиндан танишди. Танишув асносида жорий ўқув йилида биринчи курсга қабул қилинган талаба ёшлар билан суҳбат қуришди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …