Хожа Ориф Ревгарийнинг бизгача маълум бўлган ягона асари “Орифнома”дир. Ҳижрий 622 (милодий 1225) йил қаламга олинган бу асарда илк сўфийларнинг фикр-қарашлари билан бирга, устози Абдулхолиқ Ғиждувоний билан боғлиқ манқабалар ҳам ўрин олган. “Рисолаи Сиғноқий” асарида баён этилишича, кунлардан бир кун Хожа Аҳмад Яссавий таом пишираётиб, муриди Хожа Дуғийни Ғиждувонга бориб, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийдан қатиқ олиб келишни буюради. Хожа Дуғий Ғиждувонга етиб бормасданоқ Ғиждувонийнинг …
БатафсилБерлинда Ўзбекистонда нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакилларидан иборат делегация Берлин давлат кутубхонасида бўлиб, бу ерда сақланаётган буюк аждодларимиз қаламига мансуб нодир қўлёзмаларни ўрганиш, қадимий асарларни каталоглаштириш, уларнинг электрон нусхаларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
БатафсилГамбургда Ўзбекистонга оид фотокўргазма бўлиб ўтди
Куни кеча Германиянинг Гамбург шаҳрида Ўзбекистоннинг қадимий ва бой маданияти, ноёб осори-атиқалари, зиёрат туризми салоҳияти ҳақида ҳикоя қилувчи фотокўргазма ўтказилди. Ўзбекистоннинг ГФРдаги элчихонаси, Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган кўргазмада Гамбург университети профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.
Батафсилدر بيان حديث نوروزى (Дар баёни ҳадиси наврўзий)
№ inv. MR 210/III Муаллиф – номаълум. Ҳадис. Асарда Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг ўнта ҳадиси ва уни ўқиш ҳислатлари зикр этилган. Асарнинг матни араб тилида ва шарҳи форс тилида келтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 10б). Асар боши (в. 10б) : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم من مشى الى خير …
БатафсилМуҳаммадризо Огаҳий. Асарлар. 4-жилд
Илмий ходимларимиз Қозоғистондаги халқаро илмий конференсияда
Айни кунларда Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида турк тарихчи олими Проф. Др. Фуад Сезгин хотирасига бағишланган «Туркистоннинг ўтмиши ва бугуни: тарих, санъат ва маданият» мавзусидаги халқаро илмий конференсия бўлиб ўтмоқда. Унда Марказнинг 5 нафар илмий ходими – О.Муҳаммадиев, Т.Эвадуллаев, Б.Амонов, У.Муҳаммадиев ва Ф.Мадиевлар Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан алломалар ҳаёти ва илмий меросига бағишланган …
БатафсилЖалолиддин Суютийнинг Лубобул ҳадис китоби(39-қисм). Сукут сақлашнинг фазилати ҳақида
Лейбциг университетида Ўзбекистоннинг “Жаҳолатга қарши маърифат” ташаббуси тақдимоти ўтказилди
Илм-фан, таълим масаласи ҳар қандай мамлакатнинг истиқболини белгилаб берадиган, унинг тақдирини ҳал қиладиган ҳаёт-мамот масаласидир. Дунёнинг қудратли мамлакатлари тараққиётининг асосини ҳам фан ва технологиялар соҳасига қаратилган эътибор, таълим тизимига йўналтирилган инвестициялар белгилаб беради. Ушбу соҳада Германия, ҳеч шубҳасиз, жаҳоннинг энг илғор мамлакатлари сафида туради. Германия нафақат замонавий технологиялар соҳасида етакчи, …
БатафсилБуюк Британиялик ҳанафий уламоларининг Марказга ташрифи
Мамлакатимизда кейинги йилларда диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш, Ислом цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома аждодларимиз илмий меросини тадқиқ этишга катта эътибор қаратилмоқда. Сўнгги икки йил давомида ушбу йўналишда жаҳон ҳамжамиятининг эътирофи, халқимизнинг эътибори ва эҳтиромига сабаб бўлган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бугун замон олдимизга қўяётган долзарб масалаларни ечишга …
БатафсилАждодлар ўгити–ёшларга ибрат
Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ғояси ва ташаббуси асосида ташкил этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази халқимизнинг маънавий юксалиш босқичида беқиёс ўрин тутиши билан ўзига хос аҳамиятга эга. 11 апрел куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази музейида Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” Туризм халқаро университети “Ёшлар иттифоқи” университет кенгаши етакчиси С. Ҳайдаров, университет …
Батафсил
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz