АВЛИЁ ХОЖА ЗИЁРАТГОҲИ

Самарқанд бўйлаб аждодларимиз зиёратгоҳлари  тарихини ўрганар эканмиз, ҳозирги шаҳарнинг Эски қаландархона маҳалласи, Али Қушчи кўчасида Махдуми Аъзам Даҳбедийнинг авлодларидан бири бўлмиш Авлиё Хожа зиёратгоҳи жойлашганлиги, эътиборимизни тортди.  Самарқанд қози калони Абу Тоҳир хожа ўзининг «Самария» асарида шундай ёзади: «Ҳазрат Хожа Авлиё мозори. Ҳазрат Хожа Аҳрор, сирлари муқаддас бўлсин, мадрасасига бориладиган …

Батафсил

Лорд Муҳаммад Илтоф Шайх Буюк Британиядаги муассасалар билан ҳамкорлик учун робита бўлади

“Ўзбекистон маданий мероси” ҳафталиги доирасида 25 август куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлиб ўтган “Асрлар қаъридан таралган ёғду” мавзуидаги халқаро конференцияда Буюк Британия Лордлар палатаси аъзоси, Консерватив мусулмонлар форуми раиси Муҳаммад Илтоф Шайх ҳам қатнашди ва маъруза қилди. Ўша куни Марказ раҳбарияти билан музокара ўтказилиб, ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. …

Батафсил

Доктор Сали Шаҳсиварининг миннатдорлик мактуби

25 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлиб ўтган “Асрлар қаъридан таралган ёғду” мавзуидаги халқаро конференцияда Буюк Британиядаги “Ал-Фурқон” ислом мероси фонди бошқарувчи директори доктор Сали Шаҳсивари ҳам қатнашди. Меҳмон юртига қайтиб боргач, Марказ директори Ш.Зиёдовга миннатдорлик мактуби йўллади. Унда, жумладан, бундай дейилади: “Ўзбекистон …

Батафсил

Марказ илмий хазинаси янада бойитилди

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Марказнинг асосий вазифалари белгилаб берилган. Жумладан, қарорда буюк алломаларимизнинг мамлакатимизда ҳамда хорижий давлатларнинг кутубхона ва архив фондларида сақланаётган ижодий меросига оид, ислом дунёси учун муҳим илмий аҳамиятга эга …

Батафсил

Марказда янги китоблар тақдимоти бошланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида турли мамлакатлардан келтирилган янги китобларнинг тақдимоти бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар, Ҳадис илми мактаби ўқитувчи ва талабалари, Халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиали тингловчилари иштирок этмоқда.   Бу ҳақдаги батафсил маълумот тадбир якунига …

Батафсил

رياض العاشقين (Риёз ал-ошиқин)

№ inv. MR 68/III Муаллиф. Рофеъуддин Абулфазл Ашраф ибн Абу Али Ҳусайн Табризий. Тасаввуф. Асар тасаввуф илмига бағишланган бўлиб, унда панд-насиҳат, тариқатининг ҳилқалари ва уларнинг маърифат, тариқат, камолот йўллари, одоби ҳақида бўлиб, шартли равишда саккизта боб ва кўплаб ҳикоятлар, шеърлар асосида баён қилинган. Нусха тўлиқ. Асар тили. Форс. Басмала (в. 81б). Асар боши (в. 81б) …

Батафсил

Франция элчиси Марказга муваффақият тилади

Франция Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Виолен де Вильмор хоним мамлакатимиздаги миссияси якунига етгани муносабати билан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига мактуб йўллаб, профессионал ва расмий тарздаги гўзал муносабат учун самимий миннатдорлик изҳор этди. Элчи Марказ Ўзбекистон билан Франция ўртасида қарор топган шерикликни ривожлантиришга ҳисса қўшганини таъкидлаб, барча …

Батафсил

“Саҳиҳул Бухорий”нинг дарси бошланди

Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтининг 3 ва 4-босқич талабалари бу йилги ўқув режага биноан Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг “Саҳиҳул Бухорий” ҳадислар тўпламини тўлиқ ўқиб чиқиши режалаштирилган. Талабалар ушбу муборак амални Имом Бухорий ҳазратларининг равзалари ёнида бошлашни ният қилган эдилар. Бугун, 15 сентябр куни олий маъҳаднинг 3 ва 4-босқич талабаларидан эллик …

Батафсил