Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / ИСЛОМ ДУНЁСИНИНГ ЙИРИК НАШРИ МАРКАЗ ҲАҚИДА

ИСЛОМ ДУНЁСИНИНГ ЙИРИК НАШРИ МАРКАЗ ҲАҚИДА

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA)нинг янги нашрдан чиққан “Newsletter” ахборот бюллетенида IRCICA Бош директори, профессор др. Маҳмуд Эрол Қиличнинг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташрифи тўғрисида маълумот чоп этилди.

Хабарда жорий йилнинг апрел ойида амалга оширилган ташриф  2021 йил 4 ноябрда Марказ директори Шовосил Зиёдов билан IRCICAда ўтказилган учрашув  нинг мантиқий давоми сифатида икки илмий муассаса ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг ривожланиш истиқболларини белгилаб бергани алоҳида эътироф этилган.

Мақолада, шунингдек, ташриф мобайнида Марказ музейи ва бўлимлари билан танишув баробарида тарихий қўлёзмалар ва уларни сақлаш билан боғлиқ тадқиқот лойиҳалари ҳамда илмий изланишлар бўйича ўзаро фикр алмашилгани таъкидланган.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тасаввуф – йирик ижтимоий воқелик сифатида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …