Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / СТИПЕНДИЯ СОВРИНДОРИ МАРКАЗ ДИРЕКТОРИ ҚАБУЛИДА БЎЛДИ

СТИПЕНДИЯ СОВРИНДОРИ МАРКАЗ ДИРЕКТОРИ ҚАБУЛИДА БЎЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов яқинда Марказга илмий амалиёт ўташ учун келган Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндори Нурул Ҳафизаҳ Муҳаммад Нурни қабул қилди.

Марказ раҳбари Нур хонимни дастур ғолиблиги билан қизғин муборакбод этди.

Мулоқотда Марказда Малайзиядаги илмий муассасалар билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларининг айни пайтдаги ҳолати ҳамда стипендиатлар учун ишлаб чиқилган илмий амалиёт дастурининг моҳияти ҳақида сўз борди. Стипендия дастури айниқса Мовароуннаҳр алломалари илмий меросининг дунё бўйлаб чуқур ўрганилишини ташкил қилишда улкан аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.

Хорижлик тадқиқотчи самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Марказда илмий фаолият олиб бориш учун яратилган шароитлар кўламига юқори баҳо берди.

Шовосил Зиёдов стипендиатга Марказда олиб борадиган илмий изланишларига муваффақиятлар тилади ҳамда ишни юқори сифат ва самарадорликда ташкил этишда жамоа билан амалий кўмак беришга тайёр эканини билдирди.

Мулоқот сўнггида Малайзия ислом цивилизацияси институти доценти Нурул Ҳафизаҳ Муҳаммад Нур Марказ кутубхона фонди учун ўз муаллифлигида нашр этилган адабиёт нусхасини тақдим этди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ олими – йирик анжуманда

Бугун, 24 апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин …