Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ХАЛҚАРО СТИПЕНДИЯНИНГ НАВБАТДАГИ СОВРИНДОРИ КЕЛДИ

ХАЛҚАРО СТИПЕНДИЯНИНГ НАВБАТДАГИ СОВРИНДОРИ КЕЛДИ

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастурининг навбатдаги ғолиби Малайзия ислом цивилизацияси институти доценти Нурул Ҳафизаҳ Муҳаммад Нур Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига етиб келди.

Стипендиатни директор ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Отабек Муҳаммадиев кутиб олди ва илмий ходимлар иши, яратилган шароитлар ҳамда Марказ музейи фаолияти билан таништирди.

Муҳаммад Нур хоним, шунингдек, Марказ кутубхона фондини ўрганди.

Малайзиялик тадқиқотчи стипендия дастурига асосан Марказда ўзининг “Саҳиҳул Бухорий”даги замонавий илмий кашфиётлар” мавзусидаги илмий иши устида изланишлар олиб боради. Илмий сафар давомида мамлакатимизнинг бошқа шаҳар ва илмий муассасаларига ҳам ташрифи кўзда тутилган.

Дастур ғолибининг илмий амалиёти икки ой давом этади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

ИМОМ МОТУРИДИЙ УЛАМОЛАР ЭЪТИРОФИДА

Ўз илми ва маънавий дунёси билан Ислом дини равнақига беқиёс хисса қўшга буюк зотлар борки, …