Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ЖАДАЛЛАШМОҚДА

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ЖАДАЛЛАШМОҚДА

17 май куни Туркияда сафарда бўлиб турган Марказ делегацияси аъзолари Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (OIC)нинг Ислом тарихи, маданияти ва санъатини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) Бош директори профессор Меҳмет Эрол Қилич қабулида бўлишди. Эрол Қилич Ўзбекистонга ташрифи давомида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан танишганини катта хурсандчилик билан тилга олиб, Марказ директори Ш.Зиёдовнинг 2021 йил ноябрь ойида IRCICAга амалга оширган сафари доирасидаги илмий ҳамкорлик бўйича барча имкониятларини ишга солишини таъкидлади.

Шунингдек, жорий йилнинг август ойида “Мовароуннаҳрда Китобат тарихи ва маданияти: ислом санъати-хаттотлик, қоғозчилик ва миниатюра” мавзусида ўтказилиши режалаштирилаётган форум доирасида амалга ошириладиган ташкилий ишлар келишиб олинди.

Шу билан бирга IRCIСA томони буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” асари қўлёзма нусхалари, шарҳлари ва таржималарини қамраб оладиган электрон дастурни яратиш бўйича Марказ билан ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ олими – йирик анжуманда

Бугун, 24 апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин …