Home / ЯНГИЛИКЛАР / ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари!
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва DaryoUz интернет нашри таҳририяти ҳамкорлигида бошланган «СИЗ ИМОМ БУХОРИЙНИ БИЛАСИЗМИ?» деб номланган тест саволлари лойиҳаси давом этмоқда.
Бундан кўзланган мақсад юртимиздаги бугунги мураккаб эпидемиологик вазиятда халқимиз, хусусан, ёшларимизни буюк муҳаддиснинг ибратли ҳаёти ва илмий меросидан яқиндан хабардор этишдир.
Тест саволлари 100 та бўлиб, 15 апрель куни 30 таси эълон қилинган эди. Сайтимиз ўқувчилари ва мутахассислар фикрларини инобатга олган ҳолда 16 апрелдан бошлаб ҳар куни соат 20.00да bukhari.uz сайтида 10 тадан тест саволи эълон қилиб борилмоқда.

Тест саволлари:

  1. 1-30 
  2. 31-40
  3. 41-50

Маълумот учун: бугун соат 20.00да 51-дан 60-гача бўлган тест саволлари эълон қилинади.

Лойиҳада иштирок этинг ва ўз билимингизни синаб кўринг!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди

Куни кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозон шаҳрида жойлашган Абдулла Апанаев номидаги мадраса ва …