Home / ЯНГИЛИКЛАР / COVID-19 соясидаги фирибгарликлардан огоҳ бўлинг!

COVID-19 соясидаги фирибгарликлардан огоҳ бўлинг!

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти COVID-19 билан боғлиқ безовталикдан фойдаланилаётган фирибгарлар тўғрисида огоҳлантирди.
 
Бош прокуратура хабарига кўра, жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашишда молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (ФАТФ) ва Интерпол COVID-19 пандемияси туфайли юз (жарроҳлик) ниқоблари ва бошқа тиббий буюмларга талаб ошганлигидан фойдаланиб, уларнинг савдоси тўғрисида ёлғон маълумот бериш орқали фирибгарлик жиноятлари содир этиш эҳтимоли ошганлиги тўғрисида хабар берган.
 
Хабарда, ҳозирги соғлиқни сақлаш соҳасидаги инқироз даврида жамоатчилик дори-дармонларни онлайн тарзда сотиб олишда эҳтиёт бўлишлари, акс ҳолда, улар жиноятчиларнинг бир қатор молиявий фирибгарликларни амалга ошириш учун имкон яратишлари мумкинлиги таъкидланган.
 
Фирибгарлар жиноий ниятларини амалга ошириш мақсадида тиббиёт маҳсулотларини сотишни даъво қилган ҳолда сохта онлайн-дўконлар, веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар ва электрон почта манзилларидан фойдаланмоқдалар.
 
Мазкур фирибгарлик ҳаракатларнинг асосий қурбонлари Осиёда жойлашган бўлиб, жиноятчилар ўзларини ушбу соҳада ишончли экспортёрлар сифатида кўрсатиш мақсадида бошқа минтақаларда, хусусан Европада рўйхатдан ўтган банк ҳисоб рақамларидан фойдаланмоқдалар.
 
Ҳурматли фуқаролар шунга кўра Сиз, хориж компанияларидан дори-дармонлар ёки тиббиёт буюмларини онлайн харид қилмоқчи бўлсангиз, пул маблағларини ўтказишга шошилмасдан, қуйидаги тавсияларга амал қилишингизни сўралади:
 
– онлайн харидларни амалга ошириш хизматини таклиф этаётган компаниялар фаолиятига билдирилган шарҳлар билан танишиш (бошқа мижозлар сотиб олган товарларни олмаганликлари ҳақидаги шикоятлар мавжудми ёки йўқми);
 
– компания жойлашган мамлакатда эмас, балки бошқа мамлакатда очилган банк ҳисоб рақамига тўловни амалга оширишни сўраса, харидни амалга оширмаслик;
 
– номаълум юборувчидан келган ёки Сиз кутмаган ҳавола ёки иловаларни очмаслик;
 
– тиббий асбоб-ускуналарни таклиф қилувчи ёки тиббий кўрикдан ўтказиш учун шахсий маълумотларингизни талаб қиладиган электрон почта хабарларига маълумот тақдим этмаслик.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фирибгарлик қурбони бўлмаслик учун огоҳ бўлишни сўрайди.
Манба:ЎзА

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …