Home / ЯНГИЛИКЛАР / Э Ъ Л О Н Ўз тажрибаларингизни бошқалар билан бўлишинг, яхшилик қилинг ва қимматбаҳо совғага эга бўлинг!

Э Ъ Л О Н Ўз тажрибаларингизни бошқалар билан бўлишинг, яхшилик қилинг ва қимматбаҳо совғага эга бўлинг!

Ўз тажрибаларингизни бошқалар билан бўлишинг, яхшилик қилинг ва қимматбаҳо совғага эга бўлинг!

Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) ҳамкорликда оилалардаги муносабатларни янада яхшилаш, ота-оналар ва фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар, бува-бувилар ва набиралар ўртасидаги мулоқотни фаоллаштириш ҳамда ибратли оилавий анъаналарни кенг тарғиб этиш, шунингдек, ўсмирларда мураккаб вазиятни фойдали ҳаракатларга йўналтириш, ўз-ўзини ривожлантириш, янги билим ва таълим олиш учун вақтдан самарали фойдаланиш лаёқатини юксалтириш мақсадида

“Карантинни қандай ўтказяпмиз?”

номли видеороликлар танловини эълон қилади.

Танлов икки йўналишда ташкил этилади. Яъни барча аҳоли қатламлари учун “Карантин пайтида уйда, оила даврасида вақтни қандай ўтказяпмиз?” мавзусида ҳамда ўсмирлар учун “Мақсадимга эришиш йўлидаги ғояларим” йўналишида ўтказилади.

Танловга мобиль телефон, юқори аниқликдаги видеокамерада суратга олинган ва танлов мавзусига мос бўлган, 2 дақиқадан ошмаган, ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида тайёрланган видеомаҳсулотлар 2020 йил 1 апрелдан 25 майига қадар қабул қилинади.

Танлов учун тайёрланган видеоролик материаллар ЮНФПАнинг Facebook саҳифасиги мессенджерига https://www.facebook.com/UNFPA.Uzbekistan/ саҳифасига жойлаштирилиб, унда иштирокчининг исми ва видеоролик мавзуси кўрсатилиши ёки видеонинг Youtubeдаги манзили юборилиши лозим.

Танлов натижаларига кўра ҳар бир йўналишда учта энг яхши, жами 6 та материал танлаб олинади ва икки йўналиш бўйича 1, 2 ва 3-ўринлар соҳиблари ноутбук, планшет ва смартфонлар билан тақдирланади.

Танлов ғолиблари  2020 йил 1 июнь куни эълон қилинади.

Манба:senat.uz

Check Also

Семинар мунозаралар майдонига айланди

Бугун, 2 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат …