Home / ЯНГИЛИКЛАР / Қуддус Аъзам: уйда бўлинг ва бу амалингиз халқимизга, мамлакатимизга келтирадиган энг катта фойдангиздир

Қуддус Аъзам: уйда бўлинг ва бу амалингиз халқимизга, мамлакатимизга келтирадиган энг катта фойдангиздир

– Коронавирус пандемияси бугун жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатларида, айниқса, оғир кечмоқда. Вирус мамлакатлар ижтимоий-иқтисодий аҳволини ҳам танг вазиятга солмоқда. Минглаб одамлар вафот этди. Италиядек буюк давлатдаги вазиятдан барчамиз хабардормиз ва хулоса чиқаришимиз керак. Ўз уйимизни ўзимиз асраш пайидамиз. Бугун давлат, ҳукумат шу даражада халқимиз саломатлиги учун қайғуряптики, буни барчамиз англашимиз керак. 
Кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиш ўтказиб, халқимизга яна бир бор мурожаат қилди. Жумладан, коронавирус пандемияси бутун инсоният учун Яратганнинг берган бир синовидир. Халқимиз жипслашиб, шифокорларнинг барча тавсияси, кўрсатмаларига амал қилсалар, одамларимиз карантин даврида ҳаётий заруратсиз ўз хонадонларини тарк этмаса, касалликнинг илк белгилари аниқланганда, уни яширмай шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилсалар, биз бу касалликни, албатта, енгамиз, деди давлатимиз раҳбари. 
Дарҳақиқат, биз ҳар куни эфир бермайлик, ҳар сонияда мутахассисларнинг фикр-мулоҳазаларини оммага тақдим этиб бормайдик, агар юртдошларимиз бу айтилаётган гаплардан хулоса чиқармас экан, тавсияларга амал қилмас экан, ҳамма саъй-ҳаракатларимиз беҳуда. Бундай вазиятда бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун тамойили устувордир. Айни пайтда халқимиз хотиржамлиги ва саломатлигини таъминлаш, бу борада тарғибот, ташвиқот ишларини бажариш мақсадида кўпчилик ўз оиласи ва фарзандларини уйда қолдириб ишламоқда. Айниқса, тиббиёт ходимлари, шифокорларимиз кечани кеча, кундузни кундуз демасдан қайғурмоқда. Халқимиздан битта нарсани сўраймиз: бундай пайтда фақат уйда бўлинг ва бу амалингиз халқимизга, мамлакатимизга келтирадиган энг катта фойдангиздир.
Манба:ЎзА
Қуддус Аъзам, сиёсий шарҳловчи

Check Also

“Маърифат карвони” йўлга чиқди

Хабар берилганидек, жорий йилнинг 2-15 декабрь кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият ва маърифат …