Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:
– Мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 83 нафарни ташкил этяпти. Беморларнинг аксарияти Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанмоқда. Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидаги беморлар ўзларининг ҳудудларида даволаш муолажаларини оляпти. Бошқа вилоятлардан келган беморларимиз ва улар билан мулоқотда бўлганлар Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида қолмоқда.
Ҳозирги ҳолатда беморларимизнинг 15 нафарида ўпка яллиғланиши белгилари кузатиляпти, 7 нафарининг аҳволи мутахассислар томонидан оғир деб баҳоланмоқда.
Наманган вилоятида вафот этган онахонимиз қандли диабет, юрак етишмовчилиги хасталиги билан оғриб юрган. Кечагина лабораторияда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ва бугун эрталаб миокард- инфарктидан вафот этди.
Албатта, бу каби маълумотлар халқимизни ҳушёр торттириши керак. Тиббиёт ходимларининг тавсияларига риоя қилишимиз жуда ҳам зарур.
Манба:ЎзА