Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Қозоғистон университетлари билан илк музокаралар

Қозоғистон университетлари билан илк музокаралар

Бугун 27 сентябр куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозоғистоннинг Аҳмад Яссавий Университети вакиллари ташриф буюришди ва иккала муассаса ўртасида илк музокаралар бошланди. Келгусида иккала тараф ҳам ўз имкониятларидан келиб чиқиб, икки томон ўртасида ҳамкорликка оид меморандум имзоланишига келишиб олишди.

Тадбирда Аҳмад Яссавий Университетининг Илоҳиёт факультети декани К.Р. Каратишканова ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари иштирок этди. Марказ директори меҳмонларга Марказ фаолияти ва мақсадлари ҳақида сўзлаб берди ва икки томон вакиллари ўзаро совға алмашишди.

Учрашув жуда самимий руҳда ўтди ва иккала томон ҳам бу учрашувдан беҳад миннатдорлигини билдирди.

Имом Бухорий хақаро илмий-тадқиқот маркази
Халқаро алоқалар бўлими

Check Also

Тасаввуф – йирик ижтимоий воқелик сифатида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …