Home / ЯНГИЛИКЛАР / Самарқанд яна бир халқаро анжуман мезбони

Самарқанд яна бир халқаро анжуман мезбони

Аввал хабар қилинганидек, 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро конференция ўтказилмоқда.
 
photo5397996901879623251.jpg
 
Мазкур тадбирда қатнашиш учун дунёнинг йигирмага яқин мамлакатидан олимлар, диний уламолар, халқаро ташкилотлар вакиллари Самарқандга келмоқда. Шаҳардаги меҳмонхоналарда меҳмонлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.
 
photo5397996901879623252.jpg
 
Асосий тадбирлар 3 март куни Форумлар мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган.
 
photo5398103837975358767.jpg
 
Халқаро конференция доирасида меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуаси ва бошқа муқаддас қадамжолар, тарихий обидаларни зиёрат қилиши, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби билан танишиши кўзда тутилган.
Манба: ЎзА

Check Also

Марказ фаолиятининг жонли эфирдаги таҳлили

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг жорий йил 9 ойлик фаолият якунлари: …