Home / ЯНГИЛИКЛАР / Ўзбекистон — забардаст уламолар юрти

Ўзбекистон — забардаст уламолар юрти

Муҳаммад Зубайр Усмоний, Покистон фиқҳ қўмитаси раиси, Карачи университети доктори:

– Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганишга бағишланган халқаро конфренцияга Ўзбекистондан кўра бошқа муносиброқ жой йўқ, менинг назаримда. Зеро, аҳли сунна вал жамоа эътиқодини маълум бир тизимга солган, ўзидан сўнг кучли илмий мактаб қолдирган Имом Мотуридийнинг шу муқаддас заминда камолга етган.

Мен фиқҳда ҳанафий мазҳаби, эътиқодда мотуридий таълимоти асосида эътиқод қилувчи шахс сифатида шуни айтаманки, Ўзбекистон забардаст уламоларга бешик бўлган юрт. Покистон халқи каби мотрудий таълимоти асосида эътиқод қилуви юртлар фиқҳ илмида Имом Марғилоний, Убайдуллоҳ ибн Масъуд, эътиқодда Абу Мансур Мотуридий, Абу Муъин Насафийдек инсонларни етиштириб берган бу юртдан миннатдормиз.

Манба:ЎзА

Check Also

Яссавия тариқати ва маънавий мерос: Тарих, тадқиқот ва истиқбол

11 июнь куни Тошкентда “Турк дунёси ва Пири Туркистон: Яссавий йўли ва мероси” мавзусида халқаро …