Home / ЯНГИЛИКЛАР / Бинали Йилдирим Самарқандни зиёрат қилди

Бинали Йилдирим Самарқандни зиёрат қилди

Туркия Буюк миллат мажлиси (парламенти) спикери Бинали Йилдирим кеча, 25 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлди. Бу ҳақда Буюк миллат мажлиси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йилдирим Самарқандда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилди. Шундан кейин Имом Бухорий мақбарасига келди, дуолардан сўнг музейни томоша қилди. Бинали Йилдирим пешин намозини Имом Бухорий масжидида адо этди.

Туркия Буюк миллат мажлиси спикери, шунингдек, Имом Бухорий мақбараси, Регистон майдони ва Гўри Амир мақбарасини ҳам зиёрат қилди. 

Манба: azon.uz

Check Also

Маънавий саломатлик – мустаҳкам жамият асоси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Самарқанд шаҳридаги “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Жаҳолатга қарши – …