Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Жемалиттин Туней Марказ фаолияти билан танишди

Жемалиттин Туней Марказ фаолияти билан танишди

Мамлакатимизда фаолият юритиб келаётган Туркия Республикаси Бош вазири девони ҳузуридаги Туркия ҳамкорлик ва ўзаро мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) раҳбари Жемалиттин Туней 29 февраль куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлиб, муассаса фаолияти билан яқиндан танишди.

Жемалиттин Туней ташрифини Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси зиёратидан бошлади. Бу ерда муҳаддислар султони ҳақига Қуръон тиловат қилинди.

Шундан сўнг меҳмон халқаро илмий-тадқиқот марказида яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Ташриф доирасида Марказ директори ва ТИКА раҳбарининг ўзаро очиқ мулоқоти ташкил этилди.

Унда дастлаб Марказ директори Ш.Зиёдов Муассасанинг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, халқаро ҳамкорлик ва илмий-тадқиқот йўналишида амалга оширилаётган ишлар, эришилган ютуқлар тўғрисида гапириб берди.

Шунингдек, сўнгги йилларда юртимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида қўшни мамлакатлар ва қардош халқлар билан дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, ижтимоий-гуманитар, илм-фан соҳаларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Хусусан, Марказнинг Туркиядаги илмий-тадқиқот муассасалари ва марказлар билан алоқалари мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Мулоқот давомида Марказнинг ТИКА билан ҳамкорликда амалга оширилиши кутилаётган истиқболи режалари хусусида фикр-мулоҳазалар юритилди.

Туркия ҳамкорлик ва ўзаро мувофиқлаштириш агентлиги раҳбари Жемалиттин Туней ТИКА ваколати доирасида Марказ билан барча йўналишларда ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди. Мулоқот очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтди.

Суҳбат сўнггида меҳмонга Марказнинг эсдалик совғалари топширилди.

 Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ фаолиятининг жонли эфирдаги таҳлили

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг жорий йил 9 ойлик фаолият якунлари: …