Home / ЯНГИЛИКЛАР / “ЎЗБЕКИСТОН – БУЮК АЛЛОМАЛАР ЮРТИ”

“ЎЗБЕКИСТОН – БУЮК АЛЛОМАЛАР ЮРТИ”

Жорий йил 28 феврал куни Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти академик лицейида “Ўзбекистон – буюк алломалар юрти” мавзусида маънавий маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари юртимиздан чиққан буюк мутафаккир алломаларимиз маънавий-илмий мероси тўғрисида ўқувчи-ёшларга атрофлича маълумотлар берди.

Тадбир илмий ходимлар ва ўқувчи-ёшлар ўртасида савол-жавобларга бой, қизғин давра суҳбати тарзида бўлиб ўтди. Ўқувчилар томонидан берилган саволлардан, уларнинг аждодларимиз ҳаёти ва илмий меросига қизиққанлигини ва илмга бўлган меҳрини ҳис қилишимиз мумкин.

Таълим муассасаларида ёш авлод билан мана шундай маънавий-маърифий долзарб мавзуларда давра суҳбатларини ташкил этиш, ўқувчи-ёшларимизни илм олишга, китобга бўлган меҳрини ошишига, аждодларга муносиб авлод бўлишга ва буюк аждодларимиздан фахрланиш туйғусини ҳис қилишга ундайди. 

Ж.Жумаев
ИБХИТМ Диний-маърифий тадбирлар
бўлими илмий ходими

Check Also

“Маърифат карвони” йўлга чиқди

Хабар берилганидек, жорий йилнинг 2-15 декабрь кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият ва маърифат …