Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ТАТУ Самарқанд филиали талабаларига Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий-маънавий мероси тўғрисида маъруза қилинди

ТАТУ Самарқанд филиали талабаларига Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий-маънавий мероси тўғрисида маъруза қилинди

Хабарингиз бор, айни кунларда Самарқандда буюк аллома, калом илмининг асосчиси  Имом Мотуридий таваллудининг 1150 йиллиги муносабати билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Бу галги тарғибот тадбири  19 февраль куни Тошкент Ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида ташкил этилди.

Унда Марказ илмий ходимлари Имом Мотуридийнинг ҳаёти ва бой илмий-маънавий мероси хусусида маъруза қилди. Шунингдек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари хусусида йиғилганларга маълумот берилиб, ўтган давр мобайнида муассасада илмий-тадқиқот ва халқаро ҳамкорлик йўналишида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар тўғрисида сўзлаб берилди.

Тадбир доирасида Марказ илмий ходимлари томонидан «Жаҳолатга қарши-маърифат» рукни остида нашр этилган китоблар тақдимоти ҳам ўтказилди.  

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ олими – йирик анжуманда

Бугун, 24 апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин …