Home / ЯНГИЛИКЛАР / Шавкат Мирзиёев кейинги ҳафтада Ҳиндистонга сафар уюштиради

Шавкат Мирзиёев кейинги ҳафтада Ҳиндистонга сафар уюштиради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кейинги ҳафтада Ҳиндистонга сафар уюштирмоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Фарход Арзиев маълум қилган.  

Унинг маълум қилишича, томонлар таълим, маданият, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришмоқчи. 

Шунингдек, Андижон вилояти ва Гужарот штати ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланади.  

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти Рам Натх Ковинд ва бош вазири Норендра Моди билан учрашишни режалаштирмоқда.

Манба: kun.uz

Check Also

Илм билан йўғрилган дўстлик

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро Қозоғистон-Туркия университети профессори, Аҳмад Яссавий …