Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حاشية على شرح الشمسية للراضى (Ҳошияту аъла шарҳ аш-шамсия лир-Розий)

حاشية على شرح الشمسية للراضى (Ҳошияту аъла шарҳ аш-шамсия лир-Розий)

№ inv. MR 60/V

Муаллиф: Маҳмуд ибн Неъматуллоҳ Бухорий (в. 125 б) (909/1503-937/1530).

Мантиқ. Ушбу рисолада предметнинг суратини кўз орқали инсон ақлида тасаввур қилиниши ҳамда тасаввур орқали илм хосил бўлиши бир неча қисмли таърифотлар ва баҳслар билан баён қилинган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 125б).

Асар боши (в. 125б) :

الحمد الله المحمود وعلي كل فعال والصلواة والسلام علي سيدنا محمد وآله اما بعد فهذه الرسالة مشتملة على الحاث لطفة وفوايد جليلة علقها احقر عباد الله البارى محمود ابن نعمة الله البحارى …

Асар сўнги (в.135а) :

… هذا الاحتمال اطلاق النقيض على الصورالادركية الا ان يعتبر التجوز هذا اجر الكلام فى هذا المقام والحمدالله ولى الاكرام والانعام

Библиография : GAL SB II, 587.

Колофон (в. 135а) :

تمت الرسالة

Настаълиқ : 10 варақ. (в. 126б-135а) ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн қизил рамкага олинган ; ҳошиясида шарҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 170´80 mm. ; варақ ўлчами : 230´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : айрим варақлари йиртилган, намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

شرح عقائد النسفى (Шарҳ ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 375/I Муаллифи. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Ақоид. Нажмуддин …