Home / ЯНГИЛИКЛАР / “Қозоғистон-Ўзбекистон: ҳамкорликнинг янги ютуқлари” ва “Шарқ китоблари реставрацияси” мавзусида семинар-тренинг

“Қозоғистон-Ўзбекистон: ҳамкорликнинг янги ютуқлари” ва “Шарқ китоблари реставрацияси” мавзусида семинар-тренинг

Жорий йилнинг 25-26 сентябр кунлари Ўзбекистон миллий кутубхонаси ва Қозоғистон Республикаси миллий кутубхонаси ҳамкорлигида Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Қозоғистон-Ўзбекистон: ҳамкорликнинг янги ютуқлари” ва “Шарқ китоблари реставрацияси” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Тренингда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Ўзархив агентлиги, Ўзбекистон мусулмонлар идораси ва бошқа 20 нафар мутахассислар иштирок этди. Тренинг машғулотини Қозоғистон Республикаси миллий кутубхонаси қўлёзмалар билан ишлаш ва таъмирлаш бўлими мудири Ботакуз Серсенбаева олиб борди. Иштирокчиларга қўлёзма ва тошбосма китоблар, ҳужжатлар ва газеталар билан қандай ишлаш, уларни сақлаш, чарм муқовали қўлёзма асарларни қандай таъмирлаш, қоғоз турлари ва қоғоз билан таъмирлаш услублари ҳақида назарий маълумотлар бериш билан биргаликда амалий машғулотлар ҳам ўтказди.

ИБХИТМ
Матбуот хизмати

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …