Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 209/IV

Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ.

Асар тили. Араб.

Басмала (в. 71б).

Асар боши (в. 71б) :

 

حركات الاعراب تسمى الرفع والنصب والجر وهى الحركات المختلفة التى تحدث فى اخر الاسم بعوامل مختلفة تدخل عليه …

Асар сўнги (в. 78а) :

… خامسها اسم وسادسها اثنان وسابعها اثنتان وثامنها وامراءة ومائة عاشرها

Колофон (в. 78а ) :

تم تم سنة ١٢٨١

Кўчирилган сана (в. 78а ) : 1281/1864 й.

Настаълиқ. 7 варақ. (в. 71б-78а) ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 135´60 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Юнус.

Муқова : жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха таякисидан ажралиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 565/II Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, …