Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / اربعين حديث (Арбаъийн ҳадис)

اربعين حديث (Арбаъийн ҳадис)

№ inv. MR 217/VI

Муаллиф. Низомиддин Мир Алишер Навоий (1441-1501 й.). (в. 70б).

Ҳадис. Асар Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) нинг халқ орасида машҳур бўлган ҳадисларидан қирқ донаси арабча матни билан келтирилиб, унга туркий тилда назмий услуб билан таржима ва муножотлар битилган.

Нусха тўлиқ :

Асар тили. Араб-туркий.

Басмала (в. 66б)

Асар боши (в. 66б) :

كل بولسا تيكن داغى بولور بوستاندا   دور بولسه صدف داغى بولور عماندا …

Асар сўнги (в. 70б) :

… يتسا مقصود مدعا برله     منى ياد ايتكايسين دعا برله

كه نوايى غه اول نوا يتكاى    بلبل روحى غه ا هوا يتكاى

Библиография : А. Навоий I, № 252 ; СВР II, № 1305-1306.

Колофон (в. 70б) :

تمت الاربعين بعون الملك المنان تمت تمت بعونه

Настаълиқ. 5 варақ. (в. 66б-70б) ; 71а хаттот машқи бор ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; асосий матн устига қизил чизиқ билан чизилган ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 185´85 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқовалари йўқ. малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …