Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / АМЕРИКАЛИК ҲАМКОРИМИЗ ТАБРИГИ

АМЕРИКАЛИК ҲАМКОРИМИЗ ТАБРИГИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Америка Қўма Штатларининг Тинчлик институти Бош дастур менежери доктор Бармак Пажвак (Dr.Barmak Pazhwak Senior Program officer Asia Center) дан табрикнома келиб тушди.

Америкалик ҳамкоримиз қутлов мактубида  Марказ ходимларини, умуман, бутун Ўзбекистон халқини Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги куни билан самимий муборакбод этиб, тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, сиҳат-саломатлик ва равнақ тилакларини  билдирган.

Марказ жамоаси номидан Бармак Пажвакка самимий миннатдорлик билдирилди.

Халқаро алоқалар бўлими

Check Also

“Маърифат карвони” йўлга чиқди

Хабар берилганидек, жорий йилнинг 2-15 декабрь кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият ва маърифат …