Home / ЯНГИЛИКЛАР / МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ ҚАТНАШЧИЛАРИ МАРКАЗДА ҲАМ АНЖУМАН ЎТКАЗАДИ

МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ ҚАТНАШЧИЛАРИ МАРКАЗДА ҲАМ АНЖУМАН ЎТКАЗАДИ

“Ўзбекистон – Буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар” маданий мерос ҳафталиги доирасида 25 август куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Асрлар қаъридан таралаётган нур» мавзуида исломшунос олимларнинг халқаро конференцияси ўтказилади.

Анжуманда IRCICA, UNESCO каби халқаро ташкилотлар ва қатор давлатлардаги фанлар академиялари вакиллари, нуфузли ислом тадқиқот марказлари олимлари, нодир қўлёзма ва тошбосма асарлар сақланаётган кутубхона фондлари раҳбарларининг маърузалари тингланади.

Тадбир доирасида “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумидаги китоб-альбомларнинг Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги обидаларга бағишланган навбатдаги – 14-15-жилдлари тақдимоти ҳамда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЕОАВМА) ва BBC ўзбек хизмати ҳамкорлигида суратга олинган «Катта лангар Қуръони: сирлар ва ҳақиқатлар» китобининг тақдимоти ўтказилади.

«Асрлар қаъридан таралаётган нур» конференцияси иштирокчилари анжуманни “Китобат санъати ва китобдаги санъат: Мовароуннаҳр қўлёзма мероси” ҳамда “Ислом олами архитектура ва санъати – жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми” деб номланган икки шўъбада давом эттиради.

Олим ва экспертларнинг маърузаларида илм-фан ва маданиятга оид янги топилган тарихий маълумотлар, турли далилларга замонавий ёндашув билан берилган шарҳлар баён этилиши кутилмоқда.

Меҳмонлар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишади, муассаса музейидаги экспонатлар ва кутубхонасидаги нодир асарларни кўздан кечиради.

ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Марказ олими – йирик анжуманда

Бугун, 24 апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин …