Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ИБХИТМ билан Испания илмий тадқиқотлар маркази ўртасида илмий алоқалар ўрнатилиши муҳим

ИБХИТМ билан Испания илмий тадқиқотлар маркази ўртасида илмий алоқалар ўрнатилиши муҳим

Испания пойтахти Мадрид шаҳридаги  ҳаж ва умра зиёрати “Атлас менара” компаниясининг директори Абдулазиз ва компания менежери Осиё Жабарий ИБХИТМга ташриф буюрди. Уларни марказ директори Ш.Зиёдов ва директор ўринбосари Ш.Умаровлар кутуб олиб марказ фаолияти билан яқиндан таништирди. Шунингдек, бугунги кунда илмий ходимлар томонидан амалга оширилаётган илмий ишлар, таржима ишлари ва ҳамкорликда ўтказилаётган халқаро конференция, илмий анжуманлар ҳамда дунёда етакчи давлатларнинг кўзга кўринган 20 га яқин олийгоҳ ва илмий марказлар билан илмий алоқалар ўрнатилганлиги тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Компания директори бугунги кунда ҳаж ва умра зиёрати учун бир нечта давлатлар билан ҳамкорлик қилаётганини ҳамда Испания ва Европа давлатларининг мусулмонлари уламолар юрти дея эътироф этилган бу диёрни қўришга иштиёқлари борлигини таъкидлаб, келажагда Ўзбекистон давлати билан ҳам ҳамкорлик қилиш нияти борлигини айтди. Шунингдек, компания менежери Осиё Жабарий: “Испания Европа давлатлари ичида ислом цивилизациясини ўз ичига олган қадимий тарихи ва диний тарихий обидалари ҳамда ислом динига оид қўлёзма манбаалари ва илмий тадқиқотлар маркази борлиги билан ажралиб туради”, – дея таъкидлаб, ИБХИТМ билан Испания илмий тадқиқотлар маркази ўртасида илмий алоқалар ўрнатилиши муҳимлигини айтиб, бу борада ўзи яқиндан ёрдам бериш фикрини билдирди.

ИБХИТМ Ҳадисшунослик шўъбаси раҳбари
Б.Амонов

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …