Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / ИҲТ бўлими бошлиғи Аҳмад Ал Ҳамдийнинг Марказга ташрифи

ИҲТ бўлими бошлиғи Аҳмад Ал Ҳамдийнинг Марказга ташрифи

Бугун марказимизга Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) нинг мустақил инсон ҳуқуқлари бўйича доимий комиссияси баённома ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Аҳмад Ал Ҳамдий (Ahmad Al Ghamdi) жаноблари ташриф буюрди. Ташриф давомида ИҲТ дан келган меҳмонлар жамоаси Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан танишдилар ҳамда бу ерда олиб борилган ва олиб борилаётган ишлар бўйича атрофлича суҳбат бўлиб ўтди. Марказ директор ўринбосари Ш. Умаров ИҲТ билан бўлаётган ҳамкорлик ва қилинаётган режалар ўз мевасини бераётганини таъкидлади. Меҳмонларда мазкур Марказнинг ташкил этилиши тўғрисидаги илк фикр Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан 2016 йил 18-19 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган Ислом ҳамкорлиги ташкилотлари аъзо давлатларининг 43-сессиясида билдирилганлиги таъкидланди.

Ўз ўрнида Аҳмад Ал Ҳамдий ҳам бу ерга ташрифидан жуда мамнунлигини бу ерда шундай ажойиб муҳит борлигини ҳатто кутмаганлигини билдириб, ўз таассуротларини айтиб ўтди. “Марказингизда олиб борилаётган ишлардан ва Имом Бухорий музейидан ҳайратдаман. Очиғи бундай муҳитни кўраман деб ҳеч кутмаган эдим. Бу илмий-тадқиқот марказининг доимий қўллаб қувватловчиси ва ишончли ҳамкори бўлиб қолишимга ишонаман. Имом Бухорий ва унинг илмий меъроси ҳақида биз ўз аъзоларимизга маълумотлар тарқатиб, уларни ҳам бу ерга жалб қилишда ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз” дея таъкидлаб ўтди.

ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …