Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Ҳамкорликка оид учрашувлар давом этмоқда

Ҳамкорликка оид учрашувлар давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегацияси шу кунларда Туркиядаги нуфузли университетлар ва илмий-тадқиқот марказлари билан тадқиқот ишларини ривожлантириш мақсадида мазкур давлатда бўлиб турибди.

Кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш Маркази (IRCICA) ташкилоти бош директори Проф. доктор Халит Эрен билан учрашди. Проф. доктор Халит Эрен ва IRCICA ташкилоти бўлим бошлиғи Аширбек Мўминов билан биргаликда ташкилот фаолияти ҳақида тўлиқ маълумотлар берди. Суҳбат давомида ташкилот раҳбари Холет Эрен жаноблари Марказ ва Ҳадис илми мактабига ташкилот томонидан тайёрланган китоблардан бир нусхадан совға қилишини айтди.

Учрашувлар давом этмоқда.

ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

“Тараққий”дан бошланган саодатли сафо

2025 йил 27 июнь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари …